Home / МАҚОЛАЛАР / ЯНГИ ЎЗБEКИСТОННИНГ ЛИДEР ҚИЗЛАРИ

ЯНГИ ЎЗБEКИСТОННИНГ ЛИДEР ҚИЗЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 92-сонли қарори ва 2022 йил 7 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб –қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 87-сонли фармони бандларини тизимли бажариш мақсадида, 2022 йилнинг 16 март куни, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Хотин – қизлар маслаҳат кенгаши қошидаги «Олима аёллар» ва «Лидер қизлар» клуби фаоллари томонидан «Янги Ўзбекистон Лидер аёллари» мавзусидаги семинар тренинг бўлиб ўтди.

Муҳокама учун эълон қилинган «Иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш ва раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасида 2022 йилдан бошлаб иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш бўйича «Оила–маҳалла–таълим муассасаси» ҳамкорлик механизми ишга туширилиш режалаштирилган.

Қарорда иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, улар билан алоҳида ишлаш, қобилиятларини тўғри йўналтириш ва рағбатлантириш, шунингдек, уларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлашга қаратилган тизимли ўқишларни ташкил этиш ва кадрлар захирасига киритиш ишларини такомиллаштириш мақсадида қабул қилиниши назарда тутилган.

Дунё аҳолисининг ярмини аёллар ва қизлар ташкил этади бу инсоният салоҳиятининг ярмига тенг деганидир. Шу сабабдан аёллар ҳуқуқларни кафолатлаш ва уларнинг қадр қиммати, ўз имкониятларини юзага чиқариши, эркин қарорлар қабул қилиши, билим олиши, касб эгаллаши учун имкониятлар яратиш нафақат гендер тенгликка эришиш учун балки жамият маънавий ахлоқий муҳитини барқарорлаштиришда жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Аёллар ва қизлар бу орқали ўз оилалари, давлати, мамлакати юксалиши учун ҳисса қўшиб, шу билан бирга оиласига қўшимча даромад келтиради, ватани ривожланиши учун ҳисса қўшади, сиёсий жараёнларда иштирок этади. Зиёли аёлнинг фарзанди тарбияли, билимга чанқоқ, юртини, ватанини севадиган соғлом фарзанд бўлиб улғаяди.

Муаммони Ўзбекистон мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, юртимиз аёллари ҳар бир жабҳада ўз ўрнига эга бўлиб бораётганини барчамиз бевосита амалда кўриб, чуқур ҳис этиб турибмиз. Ўтган йили юртимиз тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони бугунги кўрсаткичга кўтарилгани ҳам бунинг ёрқин тасдиғидир. Гап шундаки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 48 нафари ёки 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Сенатда эса бу кўрсаткич қарийб 25 фоизга етди.

Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг 31 фоизи ҳам жонкуяр, фаол аёллардир. Ана шундай натижалар туфайли Ўзбекистон парламенти аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-поғонага кўтарилди. Ҳолбуки, бундан 5 йил илгари 128-ўринда эдик. Бундай кескин ижобий ўзгаришлар парламент сайловлари шунчаки ўтказилмагани, «Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» шиори ҳаётда бевосита ўз инъикосини топганини англатади.

Кимлардир аёл кишининг раҳбар бўлганининг нимаси яхши, дейиши мумкин. Бундай саволга жавоб аниқ: нозик хилқат соҳибалари ижтимоий масалаларга кўпроқ юракдан ҳис қилиб ёндашади, дилидан ўтказиб қарорлар қабул қиладилар. Ижтимоий масалалар эса, бу — халқнинг дарди, халқнинг муаммоси, шу кеча-кундузда унинг бошидан ўтаётган муаммолар билан узвий боғлиқдир.

Аёл буни кўпроқ, теранроқ туйишининг яна бир сабаби у оила бекаси, болалар тарбиячиси, уларнинг соғлиғи учун қайғурадиган шифокордир. Сиёсий ҳаётда фаол бўлган хотин-қизларимиз айнан мана шундай хислатлари туфайли қонунларнинг янада ҳаётий бўлиши учун курашадилар, уларда аниқ масалалар, муаммоларнинг ечимларини ифодалаш учун жон куйдирадилар. Бинобарин, Ўзбекистонда хотин-қизлар масаласига жуда катта эътибор қаратиляпти. Уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари Конституциямиз, қонунларимизда мустаҳкамлаб қўйилган.

Тан олиш керак, орада бу борадаги ислоҳотларнинг кўпи қоғозда қолиб кетди. Айрим ҳолатларда аёллар ўзларини намоён этишлари учун шароитлар камлик қилди, стереотиплар тўсиқ бўлди. Масалан, аёл тадбиркорлик қиламан, деса, преференциялар бериш тизими йўқ эди. Умуман, уларга имтиёзлар яратиш бўйича ҳуқуқий база яратилган бўлсада, шуларни рўёбга чиқариш бўйича аниқ «Йўл харитаси» ишлаб чиқилмаган эди. Оқибатда жамиятнинг аслида фаол бўлиши керак бўлган мазкур қатлами тобора пассивлашиб кетди.

Бир томондан бу менталитетга ҳам боғлиқ бўлган, деб ўйлайман. Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг 31 фоизи ҳам жонкуяр, фаол аёллардир. Ана шундай натижалар туфайли Ўзбекистон парламенти аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-поғонага кўтарилди. Ҳолбуки, бундан 5 йил илгари 128-ўринда эдик. Бундай кескин ижобий ўзгаришлар парламент сайловлари шунчаки ўтказилмагани, «Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» шиори ҳаётда бевосита ўз инъикосини топганини англатади.

Кимлардир аёл кишининг раҳбар бўлганининг нимаси яхши, дейиши мумкин. Бундай саволга жавоб аниқ: нозик хилқат соҳибалари ижтимоий масалаларга кўпроқ юракдан ҳис қилиб ёндашади, дилидан ўтказиб қарорлар қабул қиладилар. Ижтимоий масалалар эса, бу — халқнинг дарди, халқнинг муаммоси, шу кеча-кундузда унинг бошидан ўтаётган муаммолар билан узвий боғлиқдир. Аёл буни кўпроқ, теранроқ туйишининг яна бир сабаби у оила бекаси, болалар тарбиячиси, уларнинг соғлиғи учун қайғурадиган шифокордир. Сиёсий ҳаётда фаол бўлган хотин-қизларимиз айнан мана шундай хислатлари туфайли қонунларнинг янада ҳаётий бўлиши учун курашадилар, уларда аниқ масалалар, муаммоларнинг ечимларини ифодалаш учун жон куйдирадилар.

Тан олиш керак, орада бу борадаги ислоҳотларнинг кўпи қоғозда қолиб кетди. Айрим ҳолатларда аёллар ўзларини намоён этишлари учун шароитлар камлик қилди, стереотиплар тўсиқ бўлди. Масалан, аёл тадбиркорлик қиламан, деса, преференциялар бериш тизими йўқ эди. Умуман, уларга имтиёзлар яратиш бўйича ҳуқуқий база яратилган бўлсада, шуларни рўёбга чиқариш бўйича аниқ «Йўл харитаси» ишлаб чиқилмаган эди. Оқибатда жамиятнинг аслида фаол бўлиши керак бўлган мазкур қатлами тобора пассивлашиб кетди. Бир томондан бу менталитетга ҳам боғлиқ бўлган, деб ўйлайман.

Биргина таълим соҳасини оладиган бўлсак, бизда қизлар ва ўғил болаларнинг билим олишлари, касб танлашлари бўйича келажакларини таъминлашда фарқлар бор эди, ҳали ҳам бундай дунёқараш учраб турибди. Тўғри, ҳамма болалар мактабда ўқитилади. Бироқ кейинчалик касб танлаш, олий ўқув юртида таҳсил олишга келганда, кўпроқ эътибор ва устунлик ўғил боланинг таълим олишига, унинг учун барча шароитни яратишга қаратилади. Чунки баъзи инсонларда фақат ўғил болага билим бериш керак, ўқитиш керак, чунки у бизнинг боқувчимиз, деган қарашлар устунлик қилади.Қиз болага келганда, бу бошқача тус олади. Мактаб таълими мажбурий бўлгани боис ўқийди. Аммо кейин «бу бировнинг хасми, керак бўлса турмуш ўртоғи боқиб олади», деган тушунчага урғу берилади. Ваҳолонки, қиз бола олий маълумотли бўлса, қанчалик билим ва салоҳият олса, буни келгусида фарзандларига ҳам «юқтиради», ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш масаласига масъулият билан ёндашади. Юртнинг келажаги эса мана шундай дунёқарашга эга оналар томонидан яратилади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугун жамиятимизда ўта билимли, қобилиятли бўлсада, ўзини оиласига, хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишида, биринчи навбатда, ота-оналарнинг муносабати катта роль ўйнаса, иккинчиси, олий таълимда уларни қамраб олиш имконияти муҳим ўрин тутади. Масалан, талаба қиз турмушга чиқса, ўқишни қийналиб давом эттиришга мажбур бўлади. Қўллаб-қувватлайдиган қайнота билан қайнонанинг қўлига тушсаку яхши, аммо «ўқиб нима бўлардинг», дейдиган оилага келин бўлса, буёғини тасаввур қилаверинг. Йиллар давомида тўпланиб қолган шу каби муаммолар, олий ўқув юртларига ёшларни қамраб олиш кўрсаткичининг тўққиз фоиз эканлиги олий маълумотли, кенг тафаккур ва дунёқараши бор аёлларни тарбиялашда катта тўсиқ бўлди.

Қувонарлиси, бугунги кунда замонавий фикрлайдиган ота-оналар, қайнота-қайноналар, куёвлар кўпайиб боряпти. Ўз навбатида, хотин-қизларнинг таълим олиши, касбли бўлиши учун қоғозда эмас, реал ҳаётда катта қулайликлар, енгилликлар яратилмоқда. Бугун гендер тенглик деган демократик тамойил ҳақида очиқ-ойдин гапирилаётгани, бу борада изчил чора-тадбирлар олиб борилаётгани фикримизга мисол бўла олади.Унутманг, Лидер дегани, аввало ўз устида ишлайдиган ва ўзгаларга ёрдам қўлини чўзадиган инсондир.

Фойдаланувчи адабиётлар

  1. Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 7 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб –қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-92 сонли қарори
  3. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-562-сон қонуни
  4. Воронина О.А. Теоритико-методологические основы гендерных исследований. Курс лекций. М.: МЦГИ, МВШСЭН, МФФ, 2001 — С. 13,106
  5. Де Бовуар С. Второй пол. М., (Де Бовуар C. Сеcонд цех. М., 1997)
  6. Силласте, Г.Г. Гендерная социология и российская реальность. М.: Альфа-М, 2016.
  7. A History of Women in West. / Ген. эдс. Г.Дубй, М.Перрот В.И Cамбридге (Масс.), 1992

Мудассирахон МУҲАММАДИЕВА

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Исломшунослик факультети Исломшунослик йўналиши
1-курс талабаси

Check Also

ЎРТА ОСИЁДА «ТУРК» ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ ЯШАЙДИГАН ҲУДУДЛАР ВА УЛАРНИНГ ИЧКИ ЭТНИК ТАРКИБИ

XIX аср охири – XX аср бошларида Ўрта Осиё халқлари орасида миллий мансублик тушунчаси яхлит …