Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / قيامت نامه (Қиёматнома)

قيامت نامه (Қиёматнома)

№ inv. MR 95/IV

Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож.

Ахлоқ. Қиёматномада қиёмат аломатларидан баъзилари, Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.)нинг ва унинг набиралари Имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг вафоти ҳақидаги ривоятлар шеърий услубда ёзилган. Одатда қиёматномалар ҳар хил шеърларнинг тузилишидан иборат бўлади. Ғазал, мухаммас, муножот, мустазод, қиёматнома ва вафотнома каби номаларга ҳам айтилади.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 79а):

Асар боши (в. 79а):

ایا دوستلار قیامت کونی بولغانینده

توتورلوک تورلوک علما متلار بولار ارمیش …

Асар сўнги (в. 87а) :

رحيم ايلابان برقطره سو برماديلار

ساجين يايب الوداع ديب ترور ايرميش

Колофон (в. 87а):

تمت  تمت تمت  تمام تمام تمام

Настаълиқ. 9 варақ. (в. 79а-87а); 87б хаттот машқи ; 11 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боблари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 170´90 mm.; варақ ўлчами: 210´170 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли картон, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб кетган, айрим варақлари тушиб қолган, ҳолати яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …