Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح تصريف الافعال (Шарҳу тасрийф ал-афъол)

شرح تصريف الافعال (Шарҳу тасрийф ал-афъол)

№ inv. MR 186/VII

Муаллиф. Муаллифи номаълум

Грамматика. Шамсиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/ XIV-XV аср)нинг араб тили морфологиясига оид “Тасрифул афъол” номли асарига форс тилида, савол-жавоб тарзида ёзилган шарҳдир. Унда феълларнинг тусланиши, сарф қоидалари мисоллар ёрдамида батафсил ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 135б) :

Асар боши (в. 135б) :

الحمد لله على نعمائه حمد ثابت است مر الله تعالى را بنابر نعمتها يش …

Асар сўнги (в. 158б) :

يسرى يسريان يسريات باصل خود وباع يبيع وباع يبيع  نظير اجوف …

Настаълиқ. 24 варақ. (в. 135б-158б) ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´75 mm. ; варақ ўлчами : 240´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Муҳаммад Амин.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …