Home / МАҚОЛАЛАР / Бешикдан қабргача илм изла

Бешикдан қабргача илм изла

Инсоният тарихига назар солсак илм ва одоб барча яхшиликнинг боши эканлигини гувоҳи бўламиз. Дарҳақиқат, илм инсониятни қоронғу зулматдан нурга, ёруғликка олиб чиқаради. Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръони каримда ҳам инсониятни илм олишга ва ер юзини обод қилишга буюради.

Қуръони каримнинг биринчи нозил бўлган ояти ҳам “Иқро” деб – яни “Ўқи” деб нозил бўлгандир. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) ҳам сизу биз умматни қолаверса бутун инсониятни ўқишга тарғиб қилганлар. Масалан: “Илм олиш ҳар бир муслим ва муслимага фарздур”, “Бешикдан қабргача илм изла”, деган жуда кўплаб ҳадислари бор.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович ўзларининг нутқларида кўп бор китоб ўқишлик, илм олишлик инсонни англашга, маънавиятини юксалишига сабаб бўлувчи энг асосий омиллардан ҳисобланади. Инсон борки касбидан, ёшидан қаттий назар китобни ва китобхонликни яхши кўрса ундай инсондан ёмонлик чиқмайди. Айниқса, ёшларимизни китобга бўлган меҳрини оширишимиз керак. Бунда ота-онани, оилада ўрни беқиёсдир. Албатта, ота-она ўзи ўрнак бўлиши керак дея таъкидлаб ўтадилар.

Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг бир ҳадиси шарифлари бор: “Олим бўл ёки ўрганувчи бўл ёки тингловчи бўл ёки илм ва илм аҳлини яхши кўрувчи бўл, бешинчиси бўлма ҳалок бўласан”.

Минг афсуски кўп ҳолларда ота-оналар фарзандларига эътиборсизлиги туфайли ёшлар китобдан узоқлашмоқдалар. Илмсизлик туфайли, шахсий фикрга эга бўлмаган баъзи ёшлар нотўғри йўлларга, ёт оқимларга, жиноятчиликка кириб қолмоқдалар. Бундай салбий ҳолатни олдини олиш учун ҳар бир оилада ота-оналарига китоб олиб берсалар ва оила даврасида мутоала қилсалар мақсадга мувофиқ иш бўлар эди. Ота-оналарнинг фарзанд олдидаги асосий бурчларидан бири уларни илмли-билимли, одобли қилишдир. Кўп ҳолларда ота-оналар бу бурчлари қолиб ёшларни беътибор қолдирмоқдалар. Бола-чақамни боқай, уларни орзу-ҳавасини қилай деб фарзандларни яхши кийинтириб уларни бошқадан кам бўлмасин дея ҳаракат қилишади. Каттадан-катта уйлар, туйлар қилишади. Бу йўлда жуда кўплаб маблағ ажратишади. Аммо, бир дона бадиий китоб олишга фарзандларини шу китобни ўқишга тарғиб қилишмайди. Албатта, бу ачинарлидир. Биз ўтган аждодларимизга назар солсак, улар ким бўлган, нима туфайли бутун дунёга танилган, албатта, илм туфайли. Биз ўрнак оладиган аждодларимизни санаб адоғига етолмаймиз. Шулардан ўрнак ва намуна олишимиз, мустақил диёримизни равнақи йўлида ҳаракат қилишимиз ҳар биримизнинг бурчимиздир.  

Улуғбек Бекязов
Хазорасп тумани “Абдукарим шайх бобо” масжиди имом хатиби

Check Also

Рамазон — меҳр-мурувват, хайру саховат ойи

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Халқимиз ҳаётида маънавий поклик, меҳр-оқибат, хайру саховат фазилатлари сайқалланадиган муборак Рамазон ойининг …