Home / ЯНГИЛИКЛАР / Закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2022 (ҳижрий 1443) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра, закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 400 000 (тўрт юз минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги закот нисоби 34 000 000 (ўттиз тўрт миллион) сўм деб белгиланди.

Шунга кўра, зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 34 000 000 (ўттиз тўрт миллион) сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни ҳисоблаб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (2 кг.), арпадан бир соъ (4 кг.), майиздан ярим соъ (2 кг.) ва хурмодан бир соъ (4 кг.)дир.

Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг буғдой ўртача беш минг сўм, 1 кг арпа ўртача тўрт минг сўм, 1 кг майиз ўртача эллик минг сўм ва 1 кг хурмо ўртача қирқ минг сўм экани маълум бўлди.

Шунга кўра, фитр садақасининг миқдори:

буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;
арпадан 4 кг 16 000 (ўн олти минг) сўм;
майиздан 2 кг 100 000 (юз минг) сўм;
хурмодан 4 кг 160 000 (бир юз олтмиш минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.

Фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати қийматида бўлиб, бугунги кунда бу ўртача 25 000 (йигирма беш минг) сўмга тўғри келганидан, бу йилги ФИДЯ миқдори бир кун учун 25 000 (йигирма беш минг) сўм, бир ойга 750 000 (етти юз эллик минг) сўм деб белгиланди.

Маълумот учун, мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Check Also

Тадқиқотини кутаётган қўлёзмалар бисёр

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …