Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح حكمت العين (Шарҳ ҳикмат ал-айн)

شرح حكمت العين (Шарҳ ҳикмат ал-айн)

№ inv. MR 212

МуаллифиШамсиддин Муҳаммад ибн Муборак Шоҳ Бухорий (в. 1б) (ваф. 740/1340  й.).

Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, Нажмиддин Котибийнинг “Ҳикмат ал-айн” асарига ёзилган шарҳ. Асар ўрта аср мадрасаларда жуда машҳур ҳисобланиб, мантиқ илмидан асосий дарслик сифатида фойдаланилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1 б) :

اما بعد حمد الله  فاطر ذوات العقول النورية  ومظهر خضياة الاسرار العربويية المبدع بنوره المسرف محركات الاجران العلوية …

Асар сўнги (в.121б) :

…فى الماهية لكن من الاحتمالات فالف الجسم من اجسام صفار غير متشابهة قابلة للقسمة …

Настаълиқ. 121 варақ. (в. 1б-121б) ; + 01-03 бўш варақ ; 04а варақда хаттот машқи ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 150´70 mm. ; варақ ўлчами : 250´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати :  муқоваси, варақларининг чет қисми намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …