Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 64/III

МуаллифиАбдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).

Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 65б).

Асар боши (в. 65б) :

العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الامام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمن جرجانى سقى الله ثراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها لفظية و منها معنوية …

Асар сўнги (в. 78б) :

… المضارع و هو وقوع الا اسم نحو زيد يضرب فى موضع زيد ضارب

Колофон (в. 78б) :

تمت

Настаълиқ. 14 варақ. (в. 65б-78б) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 110´50 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ  рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лоа. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг  муқова ва варақлари намдан зарарланган, яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …