Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Туркиядаги Анқара, Анқара Йилдирим Боязид университетлари ва Ислом тафаккури институти  билан ҳамкорликда жорий йилнинг 15 июль куни “Саҳиҳул Бухорий” асарининг энг қадимий ва нодир қўлёзма нусхаларининг жаҳон кутубхоналарида сақланиши” мавзуида халқаро онлайн конференция ўтказилишини маълум қилади.

КонференциядаИмом Бухорийнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси”, “Имом Бухорий илмий меросининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни”, ““Саҳиҳул Бухорий” асарининг қадимий ва нодир қўлёзма нусхаларининг жаҳон кутубхоналарида сақланиши” мавзуларида муҳокамалар бўлиб ўтади.

Анжуман доирасида шунингдек, “Саҳиҳул Бухорий” асарининг қадимий қўлёзма нусхалари кўргазмаси ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Конференцияда иштирок этиш истагида бўлган илмий доиралар вакиллари, олим ва тадқиқотчилар мавзу доирасида Тезис юбориши сўралади.

 

Тезис матнини расмийлаштириш учун қўйиладиган талаблар:

  • Тезис (1-2 бет) ва мақолалар (7-8 бет) Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда бўлиши (юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см) лозим.
  • Тезис ва мақолалар ўзбек, араб ва инглиз тилларида қабул қилинади.
  • Мақоланинг юқори қисми ўртасида мақоланинг номи бош ҳарфлар билан берилади – муллифнинг Ф.И.Ш, илмий даража ва унвони, шахсий телефон рақами ва электрон почтаси кўрсатилади.
  • Мақолаларга келтирилган изоҳлар (сноска) ҳар бир саҳифанинг остида берилади. Адабиётлар рўйхати мақоланинг охирида келтирилади.
  • Конференция материаллари экспертлар гуруҳи ва таҳририят текширувидан ўтгандан сўнг илмий тўплам ҳолида чоп этилади.

Эслатма:Мақолалар мазмуни, статистик маълумотлар ишончлилиги учун муаллифлар жавоб беради.

 

Қўшимча маълумотлар:

Тезисларни қабул қилиш муддати:              2021 йил 15 июнь.

Мақолаларни қабул қилиш муддати:          2021 йил 10 июль.

Конференция бўлиб ўтадиган кун:               2021 йил 15 июль.

Тезис ва мақолалар қуйидаги манзил ва масъул шахсга юборилиши лозим:

Манзил: Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, 141306, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси

Тел.: (+99866) 240-20-18.

Э-почта: center@bukhari.uz

Масъул шахс:  Б.Амонов – Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлим бошлиғи

Тел: (99) 5286563

 Э-почта: barotamonov@gmail.com    

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …