Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида”

“Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида”

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Инноватсион ривожланиш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, “Ипотека-банк” АТИБ, ЎзМТРК Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда “Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли республика танлови ташкил қилинмоқда, дейилади www.edu.uz сайтида.

Танловда 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикасидаги барча олий таълим муассасаларининг талабалари, магистратура ва докторантура тадқиқотчилари қуйидаги йўналишларда иштирок этишлари мумкин:

  • аждодлар меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда инноватсион ёндашув;
  • олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари;
  • ёшларни илм-фан ва инноватсияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари.

Танлов йилига икки маротаба, январ-март ва сентябр-ноябр ойлари давомида тўрт босқичда ўтказилади:

1 – босқич – факултет босқичи (20-январ ва 20-сентябрга қадар);

2 – босқич – ОТМ босқичи (20-феврал ва 20-октябрга қадар);

3 – босқич – ҳудудий босқич (5-март ва 5-ноябрга қадар);

4 – босқич – республика якуний босқичи (20-март ва 20-ноябрга қадар) ўтказилади.

Танлов иштирокчилари тайёрлаган мақола, видеоролик кўринишидаги ижодий ишларини онлайн платформа орқали тақдим этадилар.

Ижодий ишлар @vuz24bot манзилига, иштирокчининг исм-фамилияси ва ўқиш жойи ёзилган ҳолда юборилади. Барча қабул қилинган ижодий ишлар @talaba_vuz саҳифасига жойланиб борилади.

Танлов иштирокчиларининг тақдим этган лойиҳалари ҳар бир йўналиш бўйича мутахассислардан тузилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланади.

Танлов ғолиблари диплом ҳамда пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Check Also

Машғулотлар амалиёт билан боғланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган давр мобайнида қатор халқаро нуфузли ташкилот ва илмий …