Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Қирғизистон ташқи ишлар вазири Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлди

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлди

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Русланбек Казакбаев бошчилигидаги делегация аъзолари 6 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Самарқанд вилоят ҳокимлиги мутассаддилари ҳамроҳлигида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.  Муҳаддислар султони ҳаққига Қуръон тиловот қилинди.

 Ташриф доирасида меҳмонлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бунёд этилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Марказ директори Шовосил Зиёдов мазкур илм масканининг ташкил этилиши, фаолияти, мақсад ва вазифалари, бу ерда заминимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутаффиклар илмий-маънавий меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўзлаб берди.

Марказ музей фондидан ўрин олган экспонатлар, деворий суратлар, Имом Бухорий асарлари нусхалари, шунингдек, муссасага Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази томонидан ҳадя этилган хаттотлик намуналари кўргазмаси мартабали меҳмонда катта таассурот қолдирди.

Русланбек Казакбаев Марказда тадқиқотчилар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаб, унинг келгуси фаолиятига муаваффақият тилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …