Home / МАҚОЛАЛАР / ТАРИХИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ АҲАМИЯТЛИ ЖИҲАТИ

ТАРИХИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ АҲАМИЯТЛИ ЖИҲАТИ

Ўзбек халқининг тарихи ва умуминсоний қадриятларига назар солсак, турли миллат, элат, халқларнинг урф-одатлари билан мужассамлашиб кетган. Ҳар бир моддий, маданий ёдгорликларни кўздан кечирар эканмиз унда минг йиллик тарихи, бой илмий-маънавий мероси, адабиёти ва санъати ҳақидаги қимматли маълумотлар асосан ашёвий ва қўлёзма манбаларида акс этганлигига гувоҳ бўламиз. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.Каримов таъкидлаганларидек: “Аждодларимизнинг тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб бугунги кунда кутубхоналаримизнинг хазинасида сақланаётган минг-минглаб, қўлёзмалар уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, минералогия, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади”[1]

Манбашунослик кафедраси ўқитувчилари билан амалий-малакавий машғулотларимиз Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида олиб борилмоқда. Музейда милоддан аввалги минг йилликларга ва бугунги кунгача оид бўлган археологик ашёвий моддий-маданий манбалар, қўлёзма, тарихий ҳужжат ва осори-атиқалар сақланиб келинмоқда. Бу ерда юртимиз тарихига оид кўпгина маълумотларга эга бўлдик. Шунингдек, амалий-малакавий машғулот давомида музейнинг иккинчи қаватида жойлашган қўлёзмалар бўлимида араб, сўғд, миххат ёзувларига тегишли манбалар билан музей ходимлари томонидан таништирилди. Ушбу бўлимда ўн бешинчи витринасида сақланаётган Ибн Синонинг тиббиёт илмига оид 1621 йилда кўчирилган “Тибб қонунлар” нусхаси, шунингдек, ўн учинчи витринасида XVI асрга оид Нахл дарахт пўстлоғига ёзилган Қуръон каримнинг қўлёзма нусхаларининг турли даврда хаттотлар томонидан кўчирилган нусхалари мавжуд. Асарлар насх, мағрибий хатида кўчирилган. Ушбу бўлимнинг учинчи витринасида эса, Бухоро, Самарқанд қозилари томонидан тасдиқланган ҳужжатлар мавжудлиги ҳар бир ташриф буюрган зиёратчиларни диққат эътиборини жалб қилади. Ушбу ҳужжатлар халқимизнинг маънавий мероси ҳисобланиб, унда ўша давр руҳияти акс этиб турарди. Ҳужжатларнинг аксари Самарқанд шаҳар қозиси Қози Мулло Мирзо Ниёз Муҳаммадбой Ҳусайнбий Суфий томонидан тасдиқланган ҳужжатлардир. У ерда “Ер-мулкни бўлиб бериш, Никоҳ шартномасини бекор қилиш ва Ер олди-сотди” ҳужжатлари мавжуд. Ҳужжатларни тарихи муайян матн ҳақида мазмун моҳияти иловада ёритилиб, келтирилди.

Ҳужжат ўлчами:   17,8х22;

мистара 8;

Ҳужжат тили: форс

Муҳр: юмалоқ шаклда икки хил бўлиб, “Қози Мулло Мирзо Ниёз Муҳаммадбой Ҳусайнбий Суфий” ёзуви шунингдек, Самарқанд уездъи, Самарқанд облосьти Халқ суди

Витрина: 3: 4 рақам остида

Никоҳ шартномасини бекор қилиш ҳужжат иловаси:

“Мирзо Афзалбой ўғли Саййид Аҳмадбой ва Қори Муҳаммад Содиқ Ҳожи қизи Марҳаматой гувоҳлар Ҳайруллоҳбой ўғли Мулло Мурод ва усто Мулло Калом ўғли Мулло Наздиқулбой ва мазкур даъво юзасидан Саййид Аҳмадбой Қори Муҳаммад Содиқ Ҳожи қизи Марҳаматойга айтилган талоқ сўзига гувоҳ бўлиб, Собирбой ўғли Ҳожи Тиллавбой томонидан Мулло Муҳиддин Қори Абдуҳолиққа талоқ сўзини қабул қилганини тасдиқланди. Ушбу ҳужжат 1903 йил 19 март куни Қози Мулло Мирзо Ниёз Муҳаммадбой Ҳусайнбий Суфий ва Самарқанд уездъи, Самарқанд облосьти Халқ судилар томонидан никоҳ шартномасини бекор қилиш тасдиқланди”.

Асар тарихий манба бўлганлиги учун ўша давр руҳияти акс этиб туриши билан фарқланади. Суд зали, либослар, сўзлашув жараёнлардаги гувоҳларнинг ҳолати инсон кўз ўнгида гавдаланади. Шунингдек, музейнинг асосий қўлёзмалар сақланадиган фондида ҳали кўплаб номаълум ва ўрганилмаган ҳужжатлар мавжуд бўлиб, улар чоризм мустамлакаси йилларига оид қозилик ҳужжатларидир. Мустамлакачилик даврида қозилик идораси ва лавозими сақланиб, фаолият юритиши инсонни ажаблантиради. Хулоса қиладиган бўлсак, келгуси тадқиқот изланишдаги манбашунос, матншунос тадқиқотчилар мана шундай аҳамиятга молик бўлган манбалар билан изланишлар олиб боришса, жуда аҳамиятли ва фанга янгилик киритади.

И. ДАУРБЕКОВА, Г. РАҲИМОВА,
СамДУ 2-босқич магистрантлари
[1] Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. –Т: Маънавият, 2010.-Б.31.

Check Also

ЎЗБЕКИСТОН ФАЛСАФА ТАРИХИ РИВОЖИДА НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ТАСАВВУФШУНОСЛИК МАКТАБИНИНГ ЎРНИ ВА ИЗДОШЛИК АНЪАНАЛАРИ

Инсоннинг ақлий кашфиёти, интеллектуал салоҳияти юқори даражага етган глобал даврни рақамлашган дунё бошқармоқда. Аммо башарият …