Home / 2022 (page 95)

Yearly Archives: 2022

Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ҳадис илми мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда профессор ўқитувчилар, тадқиқотчилар …

Batafsil

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 45/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 49б). Асар …

Batafsil

АҲИЛЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК – ОСУДА ҲАЁТ, ФАРОВОН ТУРМУШ ПОЙДЕВОРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ислом дини инсонларни доимо аҳил-иноқ, тинч-тотув ва ҳамжиҳат бўлиб ҳаёт кечиришга чақиради. Тарихдан маълумки, мана шундай фазилатларга амал қилиб яшаган кишилар доимо бахту саодатга эришган. Аллоҳ таолога шукрки, юртимизда қўлга киритилаётган барча ютуқлар, муваффақиятлар замирида жамиятимиздаги иттифоқлик, ҳукм сураётган тинчлик мужассам, албатта. Барча замонларда давлатнинг ривожланиши тинч-осойишта …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ “АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” АСАРИДА КЕЛГАН СУЛОСИЁТ РИВОЯТЛАРИ ТАҲЛИЛИ

 Сулосиёт деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мусаннифгача учта ровий воситасида етиб келган ривоятлар тўпламига айтилади. Имом Бухорий (194-256/810-870) ўзининг “Саҳиҳул Бухорий” тўпламида йигирма иккита сулосий ривоятни нақл қилиб келтирган. Улардан ўн биттасини Абу Ҳанифанинг хос шогирди Маккий ибн Иброҳимдан, олтитасини Абу Ҳанифанинг бошқа шогирди Абу Осим Набийл Заҳҳок ибн Михладдан, …

Batafsil

“МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН” МАВЗУСИДА II ХАЛҚАРО ОНЛАЙН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СИМПОЗИУМ АХБОРОТ ХАТИ

Ҳурматли олимлар ва мутахассислар! Сизларни  2022 йил май ойида бўлиб ўтадиган “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзуидаги II халқаро онлайн илмий-амалий симпозиумда иштирок этиш учун таклиф этамиз. Симпозиумда исломшунослик ва мотуридийшунослик соҳаларига оид кенг қамровли масалалар муҳокама қилинади. Симпозиумнинг асосий йўналишлари: Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси; мотуридийлик таълимоти ва …

Batafsil

«САҲИҲУЛ БУХОРИЙ»НИНГ ҲАДИС ТЎПЛАМЛАРИ ОРАСИДАГИ ЎРНИ

Илм-фан ва жаҳон тамаддуни ривожида ўчмас из қолдирган муҳаддислар ўз асарларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, саҳобаларнинг сўз ва амаллари ва ҳатто тобеинларнинг фатволарини жамлаган. Ҳадис илмига оид манбаларнинг кўпайиб бориши натижасида муҳаддислар уларни мавзуи, ёзилиш услуби, соҳаси ва бошқа жиҳатларига эътиборан гуруҳларга ажратиб чиққан. Аввал муснад услубидаги ҳадис тўпламлари …

Batafsil

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 62/III Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий …

Batafsil

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Сизни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ташаббуси билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Буюк Британиянинг “Ал-Фурқон” Ислом мероси фонди билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг “Умумжаҳон Ислом қўлёзмалари тадқиқоти”да баён этилган бой илмий мероси” мавзуида ўтказиладиган онлайн семинарга таклиф этамиз. Семинарда Буюк Британиянинг “Ал-Фурқон” Ислом мероси фонди бошқарувчи директори Др. Сали Шаҳсивари ўз …

Batafsil

“АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” ҚЎЛЁЗМА АСАРИНИНГ ЖАҲОН КУТУБХОНАЛАРИДА САҚЛАНИШ ТАРИХИ

Умуминсоний маданий бойликка айланган аждодларимиз қаламига мансуб қадимий қўлёзма асарларининг нусхалари бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳоннинг турли давлатларида мавжуд. Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказида чет элларда сақланаётган мамлакатимиз тарихига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунингдек, улар ҳақидаги …

Batafsil