Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 93)

ЯНГИЛИКЛАР

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Германия Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликда 2021 йил 25 июнь куни соат 14:00 да Ўзбекистон ва Германиянинг исломшунос, диншунос олим ва мутахассислар ишитирокида «ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ДИНИ» мавзусидаги халқаро онлайн давра суҳбатига …

Batafsil

ИМОМ МОТУРИДИЙ ТАФСИР МАКТАБИНИНГ БУЮК УСТОЗЛАРИДАН БИРИ

ДОКТОР АЛИ ЖУМЪА, Ал-Азҳарнинг нуфузли уламолар кенгаши аъзоси (Миср) Аллоҳга шукурлар бўлсинки, ­Имом ­Бухорий халқаро илмий-тад­қи­қот мар­казидаги биродарлари­миз­ни ма­­­на­ шу бебаҳо асарнинг ўттизинчи порасини ўзбек тилига таржима қилиш бахтига муяссар қилибди. Аллоҳ таолодан уларни ана шундай шарафли ишлардан кўпига муваффақ айлашини ва қиёмат куни бу ишни уларнинг эзгу амаллари қаторига …

Batafsil

Абу Мансур Мотуридий

“Таъвилот ал-Қуръон” тафсирининг муаллифи Абу Мансур Мотуридийдир. Аллома 870 йилда Самар­қанднинг Мотурид қишлоғида таваллуд топган. У Самарқанддаги “Дор ал-Иёдия” ва “Дор ал-Жузжония” номли мактабларда маҳаллий ҳанафий уламолардан таълим олган. Аллома 944 йилда Самарқанд шаҳрида вафот этган ва Чокардиза қабристонига дафн этилган. Машҳур шогирди Абул Қосим Ҳаким Самарқандий таърифи билан айтганда …

Batafsil

Исломдаги бағрикенглик моҳияти маҳаллий ва хорижлик олимлар эътиборида

Айни соатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов Навоий шаҳрида ўтказилаётган “Бағрикенглик ва тинчликсеварлик контекстида ислом миллий-маънавий мероси” мавзусидаги халқаро илмий онлайн конференцияда иштирок этмоқда. Конференцияда шунингдек, маҳаллий олий таълим муассасаларининг ижтимоий-гуманитар фанлар, сиёсатшунослик ҳамда ташқи сиёсат соҳаси олимлари, шу билан бир қаторда Россия …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари томонидан буюк аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони карим тафсирига бағишланган машҳур “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” асарининг 30-жузи илк марта ўзбек тилига таржима қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан амалга оширилган ва дунёнинг етакчи уламолари томонидан эътироф этилган ушбу таржима …

Batafsil

Имом Мотуридий илмий меросининг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари жорий йил 16 июнда  онлайн тарзда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан ўтказилган “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусидаги халқаро илмий-амалий симпозиум ишида иштирок этди. Тадбирда маҳаллий олимлар билан бирга Миср Араб …

Batafsil

ЭНГ СОФ ВА ТИНИҚ ҲАҚИҚАТЛАРНИ ТИЛГА КИРИТГАН БЕНАЗИР ОЛИМ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида халқаро онлайн илмий-амалий симпозиум ўтказилди. Анжуман Имом Мотуридий ва унинг издошлари бўлган алломаларнинг ҳаёти ва бой илмий меросини ҳамда мотуридийлик таълимотини халқаро жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилди. Симпозиумда мамлакатимиз вакилларидан ташқари Миср, Иордания, Туркия, …

Batafsil

«Бухорий: Ислом санъати» кўргазмаси географияси кенгаймоқда

Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий мероси, ислом динининг инсонпарварлик тамойилларини тарғиб этиш мақсадида Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» асари асосида ўтказиб келинаётган «Ислом санъати» халқаро онлайн кўргазмасига чет эл жамоатчилигининг қизиқиш ортиб, тадбирнинг географияси тобора кенгайиб бормоқда. Бу галги кўргазма Франция илмий-маданий жамоатчилигига намойиш этилди. Тадбир Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида Имом Бухорий …

Batafsil

«Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуидаги онлайн-семинарлар давом этмоқда

Аввал хабар берилганидек, 8 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуи доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн-семинарларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …

Batafsil

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуи доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган  онлайн-семинарлар давом этмоқда. Илмий мулоқотлар дастурига кўра, навбатдаги семинар жорий йил 8 июнь …

Batafsil