Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 21)

ЯНГИЛИКЛАР

ЎМОН СУЛТОНЛИГИГА САФАР МАНФААТЛИ БЎЛДИ

Аввал хабар берилганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вакилларидан иборат делегация Ўмон Султонлигига сафар қилди. Ташриф асносида делегация аъзолари Маскат шаҳридаги Ўмон миллий музейи фаолияти билан танишди. Музейдан ўрин олган Султонлик дипломатияси билан боғлиқ ҳужжатлар, тарихий расмлар, васиятномалар, турли давлатлар томонидан берилган ҳадялар ва бошқа …

Batafsil

МАРКАЗНИНГ ЯНА БИР ИЛМИЙ ХОДИМИ ДИССЕРТАЦИЯ ЁҚЛАДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Суҳроб Эргашев Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Марказ жамоаси Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими илмий ходими Суҳроб Эргашевни мазкур илмий ютуқ …

Batafsil

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Эргашев Сухроб Мухиддиновичнинг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

Эргашев Сухроб Мухиддиновичнинг “Ўзбекистон маориф тизимида Бош Вақф бошқармасининг ўрни  (XX асрнинг 20 йиллари)” мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019. Tar.02.10 рақамли Илмий кенгашнинг 2023 йил 30 август, соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади. …

Batafsil

Марказ тарғиботчилари – Самарқанд шаҳри маҳаллаларида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тарғибот гуруҳларининг “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори асосидаги маънавий-маърифий яна бир тадбири 29 август куни Самарқанд шаҳрида ўтказилди. Тарғиботчилар бу кўҳна ва навқирон кентдаги “Маърифат”, “Кўкмасжид”, “Бунёдкор”, “Галаосиё”, “Давлатшоҳ Самарқандий” ва “Ўзбекистон” МФЙлари аҳли билан диннинг асл моҳияти, исломнинг бағрикенглик ва инсонпарварлик ғоялари ва мафкуравий …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОН-ЎМОН: ИЛМИЙ МУЛОҚОТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти вакилларидан иборат делегациянинг Ўмон Султонлигига хизмат сафари бошланди. Икки мамлакат ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар режаси доирасида ташкил этилган сафар ёзма ёдгорликларни сақлаш, каталоглаштириш, реставрация ва нашр этиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш ва …

Batafsil

Тарғиботчилар – Каттақўрғон маҳаллаларида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тарғибот гуруҳлари “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирларни 24 август куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳрида ўтказди. Каттақўрғон туманининг “Чиғатой”, “Жумабой”, “Нисбат”, “Чуянчи”, “Мойбулоқ”, “Боғот” ва “Тарнов” МФЙларида маърузачилар томонидан айрим ёшларимизнинг турли радикал ғоялар таъсири тушиб қолаётгани, ҳар хил сайт …

Batafsil

МАРКАЗ ВАКИЛИ – НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА

Ислом оламининг таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг Марокаш пойтахти Работ шаҳридаги қароргоҳида 24 август куни “Эркинликларни инсоний қадриятлар ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида шакллантириш” мавзусида халқаро конференция бошланди. Унда Миср, Уммон, Бирлашган Араб Амирликлари, Чад, Таиланд, Малайзия, Индонезия, Ҳиндистон, Покистон, Франция, Мавританиядаги ислом муассасалариниинг 200 га яқин раҳбар ва …

Batafsil

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ НАРПАЙ ВА ПАХТАЧИДА ДАВОМ ЭТДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосидаги маънавий-маърифий тадбирлар 23 август куни Нарпай ва Пахтачи туманларида ўтказилди. Нарпайнинг “Муқимий”, “Халқобод”, “Янгиобод”, “Сарбозор”, “Иймон”, “Тоткент” ва “Исломобод” МФЙларида бугунги кунда мамлакатимизда халқимиз учун яратилаётган шароит ва қулайликлар, олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар, шунингдек, интернет …

Batafsil

ФАЛАСТИН ҲУКУМАТИ ВАКИЛИ ИЛИҚ ФИКРЛАР БИЛДИРДИ

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Фаластин ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири Риёз Нажиб Абдураҳмон Моликий раҳбарлигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олиб, муассасанинг яратилиш тарихи, бинонинг меъморий ечимлари, бугунги кунда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар йўналишлари ҳамда эришилган натижалар ҳақида маълумот …

Batafsil

Тарғибот гуруҳлари – Пастдарғом ва Самарқанд туманларида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари 22 август куни “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосидаги маънавий-маърифий тадбирларни Пастдарғом ва Самарқанд туманларида ташкил этди. Пастдарғомдаги “Истиқбол”, “Ҳавузак”, “Шомбулоқ”, “Тинчлик”, “Катта Найман”, “Темирхўжа” ва “Тўқбой” МФЙларида ўтказилган учрашувларда маърузачилар томонидан ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни ахборот хуружларидан асраб, турли ёт ғоялар …

Batafsil