Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 196)

ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон делегацияси Сибирда

Ўзбекистонлик диний уламолар Россия Федерациясининг Сибир ўлкасига Новосибир мусулмонлари идораси таклифига биноан хизмат сафарига юборилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов бошчилигидаги делегация аъзолари Новосибир мусулмонларига диний-маърифий мавзуларда маърузалар қилиш, маҳаллий аҳоли ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказиш мақсадида ташриф буюрдилар. Шунингдек, сафар доирасида бузғунчи ғояларни тарғиб этишни мақсад …

Batafsil

Анқарада Халқаро Имом Мотуридий семинари ўтказилади

Жорий йилнинг 25-27 октябрь кунлари Туркия пойтахти Анқарада Турк дунёси парламентлари жамғармаси томонидан Халқаро Имом Мотуридий семинари ўтказилади. Туркиянинг собиқ Илм-фан, саноат ва технология вазири Ниҳат Эргун Имом Мотуридийнинг Ислом тамаддунига қўшган ҳиссаси тўғрисида жумладан шундай деди:

Batafsil

Юртимиз алломаларининг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган халқаро конференция

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 10-12 октябр кунлари Қирғизистоннинг Қирғиз-Турк Манас университетининг Илоҳиёт факультети томонидан “Марказий Осиё мусулмон олимларининг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзуида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва АҚШ давлатларидан 100 га яқин олимлар иштирок этиб, Марказий Осиё ҳудудидан етишиб чиққан аллома ва …

Batafsil

ИБХИТМ ва “Ал-Азҳар” университети ўртасида меморандум имзоланди

Маълумки, жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сиси расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлган эди. Икки давлат раҳбарлари ўртасида тор ва кенг доираларда музокаралар олиб борилди. Музокарада сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион ва илмий-техникавий, туризм ва маданият соҳаларида …

Batafsil

Ўзбекистон Республикаси Президенти Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 
11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди.  Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг шу йил 4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларимизни ривожлантириш йўлида тарихий қадам …

Batafsil

Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда халқаро конференцияда иштирок этмоқда

Кеча 10 октябр Қирғизистондаги Қирғиз Турк  Манас Университетининг  Илоҳиёт факультетида халқаро конференция ўз ишини бошлади. “Ўрта Осиё олимларининг ислом маданиятига қўшган ҳиссаси”  номли конференцияни Қирғиз Турк  Манас Университетининг ректори очиб берди ва меҳмонлар томонидан маърузалар қилинди. Илмий анжуманда ўзбекистонлик вакиллар ҳам қатнашмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан  қатнашаётган 3 илмий …

Batafsil

Ўзбекистон Президенти Франция Сенати Раиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Париж шаҳрида Франция Республикаси Сенати Раиси Жерар Ларше билан учрашди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Сенат Франция парламентининг юқори палатаси бўлиб, унинг аъзолари умумий билвосита овоз бериш йўли билан сайланади ҳамда мамлакат ҳудудларига вакиллик қилади. 

Batafsil

Ўзбекистон – Франция муносабатларида янги давр бошланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.  Икки давлат байроқлари билан безатилган “Орли” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Франция Республикасининг расмий шахслари кутиб олди. 

Batafsil