Home / КУН ҲАДИСИ (page 14)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Абу Жуҳайм Абдуллоҳ ибн Ҳорис Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намоз ўқучининг олдидан ўтувчи ўзига қанчалик гуноҳ бўлишини билганида эди, албатта, унинг олдидан ўтишдан кўра қирққача* тўхтаб турмоғи ўзи учун яхши бўлар эди» дедилар». * Ровий Абу Назр қирқ кунми, ойми ёки йилми билмайман деган. …

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Раҳмонга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм» дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ушбу ишимизда унда йўқ нарсани пайдо қилса, у мардуддир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким сизларга яхшилик қилган бўлса, уни мукофотланглар. Агар мукофотлаш учун ҳеч нарса топа олмасангиз, уни мукофотладим деб билгунингизга қадар унинг учун дуо қилинглар», дедилар». Бухорий, Аду Довуд, Насоий ва Ҳоким ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ барча ишда мулойимликни яхши кўради», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким мусулмондан бир ташвишни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади». Имом Бухорий ва Имом Муслим …

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин мўмин учун бир-бирини тутиб турадиган бино кабидир», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Жоҳилия даврида (яъни, исломдан аввал) Қурайш қавми Муҳаррамнинг ўнинчи куни рўза тутар эди. Сўнг (яъни, ислом дини келгандан сўнг), Жаноб Расулуллоҳ рамазонда рўза тутишни буюриб: «Хоҳлаган киши Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутсин, хоҳламаган киши тутмасин», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутар эдилар ва бошқаларни ҳам шу куни рўза тутишга буюрар эдилар. Рамазон ойининг рўзаси фарз қилингандан сўнг Муҳаррам ойида тутадиган рўзани тарк этдилар». Имом Бухорий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон одам бирор дардга чалинса, унинг гуноҳлари дарахт япроқлари каби дув-дув тўкилгусидир», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилган.

Batafsil