Home / КУН ҲАДИСИ (page 12)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар! Амаллардан тоқатингиз етадиганини олинглар. Зотан, сизлар малолланмасангиз, Аллоҳ малолланмас. Аллоҳ учун амалларнинг енг суюклиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча мўмин бўла олмайди», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла: «Солиҳ бандаларимга кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, бирор инсоннинг хаёлига келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйганман», деди», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Икки кишидан бошқасига ҳасад қилинмайди: Аллоҳ мол-дунё берган-у уни ҳақ йўлда сарф қилиб юборишга муваффақ қилинган кишига ҳамда Аллоҳ ҳикмат ато этган-у у билан ҳукм қилиб, уни ўргатадиган кишига», дедилар»*. Имом Бухорий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То одамлар орасида ҳукм қилингунича ҳар бир киши садақаси соясидадир», дедилар».* * Қиёмат куни қуёш халойиққа яқинлаштирилганда Аллоҳ азза ва жалла Ўз қудрати ила садақага жисм беради ва у соҳибини қуёшдан тўсади. Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот: «Яхшилик ҳусни хулқдир. Ёмонлик эса қалбинг иккиланган ва одамлар билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир», дедилар». Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй болам! Қачон аҳлингнинг олдига кирсанг, салом бер. У сенга ҳам, аҳли байтингга ҳам барака бўлади», дедилар». Термизий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур», дедилар».* * Унга кўп ажр ва савоб бериш учун уни мусибатлар билан синайди. Бухорий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири – Аллоҳнинг азобидан қўрқиб йиғлаган кўз, иккинчиси – Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўз», дедилар». Термизий ривоят қилган.

Batafsil