Home / КУН ҲАДИСИ (page 8)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббингиз Аллоҳга тақво қилинглар. Беш (вақт намоз)ингизни ўқинглар, (Рамазон) ойингиз(нинг рўзаси)ни тутинглар, молларингизнинг закотини беринглар ва ишбошингизга итоат этинглар, Роббингизнинг жаннатига кирурсиз», дедилар». Имом Термизий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Қатода ибн Нуъмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, уни дунёдан сақлайди. Худди бирингиз беморини сувдан сақлаганидек», дедилар».* Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар. * Аллоҳнинг дунёдан сақлаши унинг ўткинчи матоси, лаззатларидан тўсиши, унга алданиб қолиш ва ҳавои нафсга берилиб кетишдан ҳимоя қилишидир.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин (ўзини) бир уядан икки марта чақтириб қўймайди», дедилар».* Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар. * Мўмин доим зукко, огоҳ бўлади. Бир жойдан қайта зарар кўрмайди.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларга раҳм қилмаса, Аллоҳ азза ва жалла унга раҳм қилмас», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқаларини узувчи жаннатга кирмайди», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур», дедилар».* * Унга кўп ажр ва савоб бериш учун уни мусибатлар билан синайди. Имом Бухорий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири – Аллоҳнинг азобидан қўрқиб йиғлаган кўз, иккинчиси – Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўз», дедилар». Имом Термизий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида банда амалидан илк ҳисоб қилинадигани намозидир», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши исломининг ҳусни – беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир», дедилар». Имом Термизий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эртами-кечми, масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта ва кеч юрганида жаннатдан манзил тайёрлайди», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Batafsil