Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен солиҳ ахлоқларни батамом қилиш учун юборилганман», дедилар». Имом Аҳмад ва Имом Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да ривоят қилганлар.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир», дедилар». Ибн Можа, Абу Яъло муснадида ва Табороний Авсотда ривоят қилишган.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амаллар хотимасига кўрадир», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беморни кўргани боринглар! Жанозага қатнашинглар! Бу сизларга охиратни эслатади», дедилар». Аҳмад, Баззор ва Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да ривоят қилишган.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг наздида дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ», дедилар». Термизий, Ибн Можа, Ҳоким ва Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да ривоят қилишган.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам елкамдан тутиб, «Бу дунёда худди ғарибдек ёки йўлдан ўтувчи кишидек бўл», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга ташаккур айтмаган, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим» Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй болам! Қачон аҳлингнинг олдига кирсанг, салом бер. У сенга ҳам, аҳли байтингга ҳам барака бўлади», дедилар». Имом Термизий ривояти.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитганида: «Аллоҳумма! Робба ҳазиҳид- даъватит-таамма, вассолатил қоима, ати Муҳаммаданил- васийлата вал-фазила. Вабъасҳу мақомам маҳмуданиллази ваъадта», деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
Батафсил