Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 16)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

ГЛОБАЛЛАШУВ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Глобаллашув жараёнида исломни тушуниш муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Анжуманда юртимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Туркия, Буюк Британия, Покистон, Малайзия илмий муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари билан бирга, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов иштирок этиб, “Мусулмон жамоасида конфессиялараро мулоқот ва жаҳолатга …

Batafsil

МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАР БОЙ ТАРИХИМИЗ ВА УМРБОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗДАН СЎЗЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозоғистондаги Фалсафа, сиёсатшунослик ва диншунослик институти ҳузуридаги Диншунослик маркази директори Алмасбек Шағирбай ва илмий ходими Нурмуҳаммед Мейманхўжа ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейида бўлиб, Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросига оид экспонат ҳамда қўлёзма манбалар нусхалари билан яқиндан танишди. Ташриф давомида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази …

Batafsil

УРГУТДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, МФЙ раислари ва профилактика инспекторларидан иборат “2+1” форматидаги тарғибот гуруҳлари 27 сентябрь куни Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Қуйи Алгар” ва “Мустақиллик” маҳаллаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича аҳоли хонадонларида учрашувлар ташкил қилди. Суҳбатлар давомида тарғиботчилар ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аёллар ва ёшлар …

Batafsil

ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, МФЙ раислари ва профилактика инспекторларидан иборат “2+1” форматидаги тарғибот гуруҳлари 26 сентябрь куни Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Қуйи Алгар” ва “Чорчинор” маҳаллаларида учрашувлар ташкил қилди. Барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган бу тарғибот тадбирларида тинч ва осуда …

Batafsil

ИМОМ-ХАТИБЛАР ЎҚУВИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятидаги имом-хатиблар малака ошириш ўқувининг сўнгги босқичи асосан тингловчилар иштирокидаги интерактив машғулотлар асосида ўтди. Марказ тренерлари томонидан иштирокчиларни икки шўъбага, катта ва кичик гуруҳларга бўлган ҳолда, соҳа вакиллари фаолиятида учраш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётий вазиятлар ҳамда муаммоли ҳолатлар чуқур таҳлил қилинди. Қатнашчилар ўртага ташланган …

Batafsil

ЎҚУВ ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятидаги иқтидорли имом-хатиблар учун ўтказилаётган ўқув жадвалига биноан, навбатдаги учрашувда тингловчилар олдида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Махсудов ҳамда Халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси, …

Batafsil

ИЛМНИНГ ҚАДРИ БЕҚИЁСДИР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Махсудов билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда мамлакатимизда илм-фан тараққиёти йўлида олиб борилаётган ишлар, тадқиқотчилар учун яратилаётган қулай имкониятлар чуқур мамнуният …

Batafsil

ЎҚУВ АМАЛИЁТ БИЛАН ҲАМОҲАНГ КЕЧМОҚДА

Самарқанд вилоятининг иқтидорли имом-хатиблари ўқувининг навбатдаги қисмида тингловчиларга Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Имом Мотуридий халқаро-илмий тадқиқот маркази олимлари маъруза қилди. “Дунёвий давлатда диннинг ижтимоий муносабатлардаги ўрни ва аҳамияти”, “Экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг интернет ва ижтимоий тармоқлардаги тарғиботининг ўзига хос хусусиятлари”, “Мазҳабсизлик ғояларининг Марказий Осиё халқлари бирдамлигига таҳдиди”, “Мотуридий таълимоти …

Batafsil

БУХОРОНИНГ ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛИГА БАҒИШЛАНДИ

Бухоро шаҳрида “Бухоро тарихи масалалари: тарихий-маданий меросимизни ўрганамиз” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда Фанлар академиясининг Тарих ва Шарқшунослик институтлари, Самарқанд археология институтининг Бухоро филиали ва бошқа илмий муассасалардан мутахассислар, археолог, манбашунос, тарихчи олимлар билан бирга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари иштирок этди. Бухорода сайёҳликни янада ривожлантириш, соҳанинг янги …

Batafsil

ИМОМ-ХАТИБЛАР ЎҚУВИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар қилинганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган иқтидорли имом-хатиблар иштирокида уларнинг касб маҳоратини такомиллаштиришга қаратилган малака ошириш ўқуви бўлиб ўтмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси ва Халқаро ислом академияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир айни кунларда жадал паллага кирди. 36 соатлик дастурга мувофиқ, ўқув …

Batafsil