Home / МАҚОЛАЛАР (page 12)

МАҚОЛАЛАР

УСТОЗНИНГ ШОГИРДИГА ДЕГАНЛАРИ

Ўн биринчи дарс. Ибодат қилиш ва масжидлардаги одоб. Эй ўғлим! Раббингнинг ибодатини ўтказиб юборма. Зеро У ўз китобида айтади: ﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ﴾ مَا أُرِيدُ مِنْهُمْ مِنْ رِزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَنْ يُطْعِمُونِ﴾إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَتِينُ﴾ “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИБОДАТЛАРИ

Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳақида «Тарихи Бағдод» ва бошқа китобларда қуйидаги маълумотлар келтирилган: «Рамазон ойининг биринчи кечаси имом Бухорийнинг ҳузурларига асҳоблари жамланар ва у киши ҳар ракъатга йигирма оятдан қўшиб ўқиб, хатм қилар эди. Саҳар пайтида эса Қуръоннинг учдан биридан ярмигача ўқиб, учинчи кечанинг саҳарида хатм қилар эди. Бир куни у …

Batafsil

ИСЛОМДА ЭРКАК ВА АЁЛ ЎРТАСИДАГИ ТЕНГЛИК

Тенглик ҳуқуқ ва мажбуриятлар борасида ҳамманинг тўлалигича баробар бўлишидир. Эркак ва аёлга келсак, Аллоҳ таоло уларни яратган табиий фарқлар бунда эътиборга олинмайди. Зеро, илоҳий адолат тақозосига кўра, эркак ва аёлдан ҳар бири ўзи учун жорий қилинган адолатли қонунлар орқали бир-бирини тўлдириб туриши, яъни ҳар ким жамиятда ўзи учун белгилаб қўйилган …

Batafsil

АЛЛОҲ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ БЎЛГАНДА, У МЕНИ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛМАЙДИ, ДЕГАН УМИДДАМАН…

   Ҳоким айтганлар: «Бизга Муҳаммад ибн Холид Муттаввиъий, у кишига  Мусаббиҳ ибн Саъид: “Муҳаммад ибн Исмоил Рамазон ойида ҳар кун кундузи бир марта Қуръонни хатм қилардилар. Таровеҳ намозини ўқиб бўлгач, ҳар уч кунда кечқурун Қуръонни туширар эдилар”, – деганлар».    Бакр ибн Мунир айтганлар: «Абу Абдуллоҳ Бухорийнинг: “Аллоҳ билан юзма-юз …

Batafsil

РИЁЛИ АМАЛДА САВОБ ЙЎҚДИР

Бир ҳадис шарҳи Ислом динида қилинаётган ҳар бир амал Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлиши керак. Бошқалар кўриши учун қилинган амал риё ҳисобланади ва унда ҳеч қандай савоб бўлмайди. Баъзилар эҳсон қилса, ибодат қилса, илм ўрганса, одамлар сахий, ибодатгўй, олим экан деб айтишини ният қилади, холос. Бу эса мутлақо нотўғридир. Аллоҳ …

Batafsil

ЭЙ РАСУЛУЛЛОҲ, СИЗНИНГ КИТОБИНГИЗ ҚАЙСИ?

   Муҳаммад ибн Яъқуб ибн Ахрам айтганлар: «Шерикларимнинг: “Бухорий Найсобурга келганларида, у кишини хачир ва эшак минган ҳамда пиёдалардан бошқа тўрт минг отлиқ кутиб олган”, – деганларини эшитдим».       Абдуллоҳ ибн Ҳаммод Омулий: “Кошки мен Бухорийнинг кўксиларидаги  бир тук бўлсам эди”, – деб айтганлар.    Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: …

Batafsil

У АРШ УЗРА “МУСТАВИЙ” БЎЛМИШ РАҲМОНДИР

Аҳли сунна вал жамоа уламолари, улуғ тилшуносларнинг айримлари, масалан, Субкий, Ибн Ҳожиб ва бошқалар “(У) Арш узра “муставий” бўлмиш Раҳмондир” (Тоҳо сураси, 5-) оятидаги “истава” лафзи “Аршни эгаллади ва уни ўз ўрнида сақлади” маъносида келган, дейди. Аллоҳ таоло Ўзининг қудрати билан махлуқотларининг энг каттаси бўлмиш Аршни пастга тушиб кетиб, Ерни …

Batafsil

БУХОРИЙНИНГ ЎЗИ БИР УММАТ…

   Халаф ибн Муҳаммад айтганлар: «Абу Амр Аҳмад ибн Наср Хаффофнинг: “Муҳаммад ибн Исмоил ҳадис илмида Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Аҳмад ибн Ҳанбал ва булардан бошқалардан йигирма марта ортиқроқ билувчидир. Кимки у киши тўғрисида бирор ножўя гап айтса, мендан унга минг лаънат бўлсин. Бизга ҳадис айтган Муҳаммад ибн Исмоил тақводор, покиза, …

Batafsil

МУСУЛМОН ДУНЁСИНИНГ ШОҲ АСАРИ

Бугун буюк ҳадисшунос Имом Бухорий таваллуд топган кун. Саҳиҳ ҳадислар яратган муҳаддис-олим 810 йил 19 июль (айрим манбаларда 20 июль) куни Бухорода таваллуд топган. Бутун умрини илм-маърифатга бахш этган ва ҳаётини асосан илм мақсадидаги сафарларда ўтказган. Унинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” инсоният томонидан яратилган китоблар орасида биринчи, Аллоҳнинг Каломидан …

Batafsil

ОДАМЛАРНИ ФОСИҚЛИК ВА КОФИРЛИКДА АЙБЛАШДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Бир ҳадис шарҳи Ислом шариати доимо дин, жон, мол-мулк, номус ва ақлни ҳимоя қилиб келган. Буларнинг бирортасини бузган кимсага дунёда ҳам, охиратда ҳам жазо борлиги таъкидланади. Жумладан, одамларни ҳақорат қилиш, шаънини ерга уриш, сўкиш ва ёмон сўзлар билан айблашдек ҳар қандай ёмонликни қоралайди. عَنْ أَبِى ذَرٍّ رضى الله عنه أَنَّهُ …

Batafsil