Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Туркиялик меҳмонлар ташрифи

Туркиялик меҳмонлар ташрифи

 Мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат юртимизда, балки хорижлик мутахассислар томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда.

 Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ташаббуси асосида бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мамлакатимиз маънавий тараққиётида халқимизнинг илм-маърифатини юксалишида катта аҳамиятга эга. Кейинги кунларда маҳаллий зиёратчилар саёҳати билан бирга халқаро меҳмонлар ташрифи ҳам тобора ортмоқда.

Хусусан жорий йилнинг 17 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси Дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Иброҳим Гемежи билан биргаликда Туркия диёнат ишлари вақфи бошлиғи Бенямин ал Байрат ташриф буюрди.

Халқаро меҳмонларни марказ директори Ш. Зиёдов нашрлар бўлими бошлиғи О. Муҳаммадиев ва халқаро алоқалар бўлими илмий ходими Ф.Мадиевлар кутиб олди.

Дастлаб марказ директори Ш. Зиёдов меҳмонларни бинонинг асосий фойесида уларга марказнинг ташкил этилиши фаолияти ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берди ҳамда меҳмонларга илмий ходимлар томонидан улуғ аждодларимизнинг бебаҳо маънавий меросини тадқиқ этиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима қилиш ва ўрганиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш каби масъулиятли вазифалар билан шуғулланиб, илмий тадқиқотлар олиб бораётганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берди.

Шундан сўнг Ф.Мадиев меҳмонларга музей фондидан жой олган буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг турли даврларга тегишли ҳадис илмига оид қўлёзма ва тошбосма асарлари, ноёб экспозициялар ва замонавий ахборот берувчи воситалар тўғрисида маълумотлар берди. Меҳмонлар музейдаги буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг Бағдоддаги имтиҳон жараёни акс этган сурат ва илмий сафарлари тасвирланган деворий суратларни қизиқиш билан томоша қилдилар. Нуфузли меҳмон Бенямин ал Байрат “Ўзбекистонга биринчи бор келишим. Юртингизга ҳурматим ўзгача. Чунки Ўзбекистон биз туркияликларнинг ота юртимиздир. Бугунги кунда мамлакатингиздаги диний-маърифий соҳадаги ўзгаришларни манашундай улуғворликка чорловчи илм-маърифат масканларининг ташкил этилганлигидан ҳам куришимиз мумкин. Ўзбекистон тупроғида азалдан илм-маърифат гуллаб яшнаган, равнақ топган. Диний илмлар ва дунёвий илм-фан ривожига бебаҳо ҳисса қўшган буюк алломаларингизнинг илмий меросини бутун ислом олами ўрганмоқда, тадқиқ қилмоқда. Биз ҳадис илмининг султони Имом Бухорийнинг муборак номлари билан аталувчи ушбу илмий марказга келганимиздан бошимиз кўкка етди” деб эътироф этди.

Меҳмонлар, Марказ биноси шарқона, миллий ва замонавий меъморчилик ютуқлари асосида бунёд этилгани, ушбу масканни янада улуғвор бўлганлигини таъкидлади ҳамда Марказ илмий жамоасига келгуси фаолиятларида омадлар тилади. 

Диний-маърифий тадбирлар бўлими
илмий ходими Ж.Жумаев
ИБХИТМ матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …