Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Таҳдидларга қарши маърифат — Зоминда навбатдаги тадбир

Таҳдидларга қарши маърифат — Зоминда навбатдаги тадбир

Ёшлар онгида соғлом дунёқарашни шакллантириш, мафкуравий таҳдидларга қарши маърифат билан курашиш, шунингдек, ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш мақсадида навбатдаги тарғибот тадбири Зомин туманида ташкил этилди.

Унда тумандаги умумтаълим мактаблар директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, мактаб психологлари, ўқитувчилар ҳамда мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Усмонхон Муҳаммадиев диний радикал ғояларнинг салбий оқибатлари, соғлом маънавий муҳитни шакллантиришда маърифатнинг ўрни ва ёшлар онгига соғлом эътиқодни сингдириш масалалари ҳақида атрофлича маълумот берди.

Иштирокчиларга, шунингдек, “Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” мазмуни, унда белгиланган асосий тамойиллар ва жамиятдаги аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир якунида мавзулар бўйича тавсиялар ҳамда амалиётда фойдаланиш учун тегишли кўрсатмалар тақдим этилди.

Худди шундай тадбир тумандаги “Samsung” заводида ишчи-ходимлар билан ҳам ўтказилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Концепция – жамиятда тотувлик ва маърифат асоси сифатида

Жамиятда бағрикенглик, тотувлик ва виждон эркинлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, аҳоли орасида диний соҳага оид давлат сиёсатини …