Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маърифий саёҳат ва илмий мулоқотлар

Маърифий саёҳат ва илмий мулоқотлар

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр тўртинчи ёзги семинарлари” давом этяпти. Ўқувлар доирасида унинг иштирокчилари учун Коня шаҳрига маънавий ва илмий сафар уюштирилди.

Илм ва ирфон маркази сифатида дунёга машҳур бўлган Коняда тингловчилар Мавлоно Жалолиддин Румий музейи, Шамс Табризий мақбараси, Силле шаҳарчаси, Ипликчи масжиди, Алоуддин Кайқубод масжиди, Дорул мулк, Миллат боғи ҳамда Иқрор таълим маркази каби қатор тарихий ва маънавий масканларни зиёрат қилди.

Сафар доирасида Туркиянинг нуфузли уламолари – профессорлар Али Акпинар, Ҳусейн Йилмаз, Ўмер Ўзпинар, Адил Явуз, доцентлар Муса Эркая, Фурқан Чақир ва Сулейман Сари билан илмий мулоқотлар ўтказилди. Бу учрашувларда илм йўлида собитқадам бўлиш, олимлик учун зарур фазилатлар, Мовароуннаҳрнинг бой илмий мероси, ислом тафаккурига оид замонавий тенденциялар, унда кузатилаётган муаммо ва имкониятлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Мазкур малака ошириш дастурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Қодирхон Маҳмудов фаол иштирок этяпти.

Дастур доирасида ўтказилаётган амалий тадбирлар маърифий сафар ва илмий мулоқотлар эса халқаро институционал ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Кун тартибида – виждон эркинлиги, бағрикенглик ва маърифат масаласи

Жаҳолат ва экстремизмга қарши маърифат билан курашиш, жамиятда бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш йўналишида …