Home / 2025 / Aprel (page 7)

Monthly Archives: Aprel 2025

Имом Бухорий инновацион музейи маърифат ва тарбия ўчоғи бўлади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси томонидан Имом Бухорий инновацион музей экспозициясини такомиллаштириш юзасидан қатор амалий ишлар қилинмоқда. Бу йўналишда олиб борилаётган илмий фаолият ва амалга оширилаётган ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш мақсадида қайтадан барпо қилинаётган Имом Бухорий мажмуасидаги инновацион музей ҳудудида ўрганиш ўтказилди. Унда қатнашган Марказ раҳбарияти ва жамоаси, буюк муҳаддис …

Батафсил

“Амир Темур – буюк давлат ва сиёсат арбоби”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида 9 апрель – Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан “Амир Темур – буюк давлат ва сиёсат арбоби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Ж.Жумаев ва Б.Маҳмудов иштирок этди. Тадбир давомида Амир Темурнинг ҳаёти, сиёсий ва …

Батафсил

ИМОМ МОТУРИДИЙ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ ИСЛОМ ИЛМ-ФАНИДА ТУТГАН ЎРНИ

Алломанинг тўлиқ исми Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандийдир. Баъзи тарихчилар Имом Мотуридийнинг насабини саҳобий Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳуга боғлайди. Шу сабабли унга “Ансорий” нисбатини ҳам беради. Имом Мотуридий Самарқанднинг Мотрид қишлоғида дунёга келган. Тарихий манбаларда туғилган йили ҳақида қатъий маълумот йўқ, тақрибий ёки тахминий …

Батафсил

100 та сирли ибора

100 та СИР-АСРОРЛИ ИБОРА ёхуд ОДАМЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ (оила, уй, ишхона, жамоат жойлари) ДАГИ 100 та “СЕҲРЛИ СЎЗ” ни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:  (1-қисм) КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:   “…Одамларга ширинсўз бўлинг!” (Бақара сураси 2/83 оят).   “Аллоҳнинг раҳмати сабабли Сиз, эй, Муҳаммад, саҳобаларга мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, улар атрофингиздан тарқалиб …

Батафсил

موسى نامه (Мусанома)

№ inv. MR 392/V Муаллифи. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асарда Мусо алайҳиссаломга ваҳий келиши, Аллоҳ таолони амрлари, аллоҳ таоло билан Мусо алайҳиссаломнинг гаплашгани, Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳ таолодан Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларини нима сабабдан дўст тутгани ҳақида сўрагани, Аллоҳ таоло  Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларини таҳорат билан юрган, номозни вақтида ўқигани, рамозонда рўза тутгани, закот бергани, …

Батафсил

Соҳибқироннинг Улуғтоғдаги битиги

“Темур қад-қомати келишган, баланд бўйли, пешонаси кенг, боши гавдасига мос, ёноқлари қирмизи, юзи оқ, овози кучли эди. Куч-қуввати жасоратидан кам эмасди. Елкалари кенг, бармоқлари қалин, болдирлари кучли, мушаклари бақувват эди. Узун соқол қўйганди. Ўнг қўли ва ўнг оёғи шикаста эди. Ўлимнинг юзига тик боқарди. Умрининг сўнгида, етмишга яқинлашиб қолган бўлса …

Батафсил

ТУРКИСТОН АТАМАСИНИНГ ТАРИХДАГИ БАЪЗИ МАНБАЛАРДА ҚЎЛЛАНИШИ

Кишилар оқ-қорани таниб, тирикчилик қила бошлабдики, теварак атрофдаги ерларни, дарё ва кўлларни, тоғлару қир адирларни маълум бир ном билан атаб келган. Дастлабки топонимлар содда номлар билан ифодаланган. Улар атрофдаги табиий муҳитни тасаввур қилиш имкониятини кенгайтирган. Одамлар жойларни ўзига қулай ном билан атаб келган. Ҳали ёзув пайдо бўлмагани сабабли, ибтидоий замондаги …

Батафсил