Home / 2019 (page 30)

Yearly Archives: 2019

Касалликнинг энг ҳавфлиси бу Ҳасаддир!

Биламизки, ҳаётда яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва қабоҳат, адолат ва зулм аралаш учрайди. Инсон эса, Аллоҳ таолонинг кўрсатмалари асосида доимо ақлини ишлатиб яхшини ёмондан ажрата олиши лозим. Инсонлар баданидаги моддий ва жисмоний хасталикка эътибор берадилару, қалб ва руҳдаги дардларига бепарво бўладилар. Аслида моддий хасталикдан кўра маънавий касаллик хавфлироқдир. Чунки бадандаги …

Batafsil

شرح الفقه الأكبر (Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар)

№  inv. MR 94/V Муаллиф. Абу Мунтаҳа Аҳмад ибн Муҳаммад Мағнисавий ( ваф. 939/1532 й.). Ақоид. Асар Абу Ҳанифанинг “Фиқҳ ал-акбар” асарига шарҳ бўлиб, ҳанафий мазҳаби тарқалган минтақаларда ақидавий масалаларни ўрганишда асосий манбалардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 124а). Асар боши (в. 124а) : الحمد الله الذي هدانا الى طريق …

Batafsil

“Фатовойи Сирожиййа” асари ва унинг аҳамияти

Фарғона фиқҳ мактабининг йирик вакили Сирожиддин Али ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Сулаймон Ўший Фарғоний Ҳанафий Шаҳидий (ваф. 568/1173) ислом оламида ўз илмий асарлари билан ўчмас из қолдирган шахсдир. Унга берилган қатор нисбалар билан бир қаторда “Шаҳидий” нисбасининг берилиши унинг Фарғона водийси таркибига кирган Ўшнинг Шаҳидтепа деган жойидан бўлганлигига ишорадир. …

Batafsil

Насафлик олим Макҳул Насафийнинг Ислом оламида тутган ўрни

Буюк алломалар камолга етган замин Ўзбекистон – буюк алломалар юрти. Заминимизда туғилиб, камол топган мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси неча асрларки эътироф этилиб, чуқур тадқиқ этилмоқда. Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани, умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва …

Batafsil

Ҳадисларда ёшлар тарбияси

Ҳозирги кунда айниқса ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, хуқуқий, сиёсий маданиятини ва ҳуқуқий-диний онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш, уларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш зарур. Ҳар бир миллатнинг келажагини ёшлар белгилайди. Уларга берилаётган эътибор миқёси миллатнинг савиясини кўрсатади. Ёшларнинг муносиб ворислар бўлиб етишишида таълим-тарбиянинг ўрни беқиёс. Президентимиз ташаббуси билан …

Batafsil

Адашган фирқаларга раддия беришда алломаларимиз илмий меросининг аҳамияти

Ҳозирги вақтда фаолияти кузатилаётган диний-экстремистик оқимлар қарашларидаги аксар унсурлар асосан VII-IX асрларда вужудга келган хорижия, муътазилия, қирмития, қадария, жабария каби тоифалар ғояларининг инъикоси дейиш мумкин.  Бинобарин, ўз даврида юртимиздан чиққан алломаларимиз асарлари билан калом илми бўйича ҳар бир масалада қарашларини билдириб, нақлга таянган ҳолда уларга илмий асосларга эга раддиялар берганлар. …

Batafsil

Самовий китоблар ичида Қуръони каримнинг тутган ўрни

Аллоҳ таоло Одам ва Ҳавони ерга тушириб, уларнинг насллари ер бўйлаб тарқалганидан кейин уларни ўз ҳолича ташлаб қўймай, балки уларнинг ичидан расуллар[1] ва набийларни[2] танлаб олиб, уларни ўзининг халқига элчи қилиб юборди. Натижада расуллар халқларни ягона Аллоҳнинг ибодатига чорлаб, уларга дунё-ю охират саодатига кафил бўлувчи шариатни баён қилиб, иймон келтирганларга …

Batafsil

Муқаддима кўпинча ғалатилик хусусиятига эга бўлади

Бу воқеа рўй берганига бир асрдан ошди. Кунлардан бир кун Бостон вокзалида одмигина кийинган эр-хотин поезддан тушди. Ён-атрофдагилар уларга қишлоқдан келиб қолиб, энди боши айланиб турган одамларга қарагандек қарашди. Лекин аслида эр-хотин кам эмас, кўп эмас, нақд Гарвард университетига кетаётган эди. Улар қабулхонага кириб ректор билан кўришиш ниятини билдирди. Табиийки, …

Batafsil

Жаннат оналар оёғи остидадир

“Она” сўзи ўзбек лаҳжаларида “Ойи” , “Опа” , “Ая”, сўзлари билан ҳам ифодаланади. Ўйлаб қарасангиз, ҳамма замонларда инсониятнинг эҳтиромига сазовор бўлган муҳтарам ва мўътабар зот – бу онаизордир. У оила бошлиғининг вазири, фарзандларига ғамхўр ва меҳрибондир.  Она оила муқаддаслигини сақловчи, унинг ижтимоий, маънавий-ахлоқий муҳитини бунёд этувчи, шакллантирувчи мукаррам зот сифатида …

Batafsil