Диний-маърифий ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда. Мамлакатимиз олимларидан иборат делегациянинг Францияга уюштирган сафари ва унда эришилган келишув ва натижалар @bukhariuz https://t.me/bukhariuz/4253
БатафсилЁн қўшни – жон қўшни
Абдуллоҳ саховатли, қалби юмшоқ киши эди. Уни Аҳмад исмли камбағал қўшниси бор эди. Бир куни Аҳмад кўп молга муҳтож бўлиб қолди. Лекин… Унга кўмак берадиган киши топилмади. Охири оқибат уйини сотишга қарор қилди. Харидорлардан бири Аҳмадга: – Қанча деяпсиз? – Минг динор.
Батафсилچهار كتاب (Чаҳор китоб )
Муъаллифи: Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё …
БатафсилМирзо Улуғбек мадрасаси пештоқ ёзувларининг таълим-тарбияда ўрни
Ватанимиз тарихини мукаммал ўрганиш ва илмий консепциясини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлган “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли асарда- “Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихининг таг-томригача назар ташлаймиз!”[1] – деган ғоятда муҳим фикр илгари сурилган. Она заминимиз Ўзбекистон азал-азалдан не-не олим ва фозил кишиларни тарбиялаб …
БатафсилИслом динининг жамият ҳаётида тутган ўрни
Ислом дини баркамол авлодни тарбиялаш, маънавий ва ахлоқий юксакликка даъват этиш билан бир қаторда, уни ёвуз, қабиҳ амаллардан қайтариш хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради. Шу сабабли ҳам жамиятимизнинг миллий, диний-маърифий асосларини ташкил этган ислом ҳозирги маънавий-ахлоқий юксалишимизнинг манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Ислом бошқа динга эътиқод қилувчилар билан ҳамкорлик қилишни тақиқламаслиги, …
БатафсилАхборот хуружларининг жамият барқарорлигига таҳдиди
Ҳозирги кунда экстремистик ва террористик оқимлар ўз сафларини кенгайтириш мақсадида турли йўллардан фойдаланмоқдалар. Айниқса, ҳозирда ахборот алмашинуви жадал суратда амалга оширилмоқда. Интернет тармоқлари орқали ҳам турли хил ғаразли мақсадларга эга бўлган маълумотлар тарқатилмоқда. Айни пайтда ахборот хуружидан ҳимояланишлик долзарб масалалардан бири бўлмоқда. Маънавий таҳдид деганда, дини, эътиқодидан қатъий назар, ҳар …
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Ал-Азҳар университети билан ҳамкорлик кенгайтирилади
Мисрнинг Ал-Азҳар университети билан ҳамкорлик фаоллаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Миср президентларининг кенг доирадаги музокараларида фикр алмашилди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўйича ҳам ижобий натижаларга эришилган.
БатафсилЎзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид ўн иккита ҳужжат имзоланди
Кўксаройда ўтган музокаралар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Қўшма баёноти қабул қилинди. Икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида туризм, инвестиция, солиқ, адлия, қишлоқ хўжалиги, маданий мерос ва спорт соҳалари, ташқи ишлар ва ёшлар масалалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди. Президентлар бўлиб ўтган …
БатафсилСаудияда аждодларимиз қолдирган вақф Ўзбекистон ҳожиларига ҳам йўналтирилади
Тақдир тақозоси туфайли ўтган асрнинг 20-30-йилларида ўзбек миллати вакилларидан минглаб кишилар хорижий мамлакатларга, жумладан, Саудия Арабистонига чиқиб кетишга мажбур бўлган. Улар Саудиянинг Макка, Мадина, Тоиф шаҳарларда таълим, тижорат ва бошқа муҳим жабҳаларда фаолият юритиб, катта ҳурматга сазовор бўлишган. Жумладан, Макка ва Мадинадаги икки ҳарам – Масжид ул-Ҳаром ва Расулуллоҳ масжидлари …
Батафсил