Лаборатория фаолияти такомиллашмоқда

Ўтган йили Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида қўлёзма китобларни реставрация қилиш лабораторияси фаолият бошлаганини хабар қилган эдик. Бугунги кунгача ушбу йўналишда аҳоли томонидан тақдим этилган қимматли қўлёзма китоблар ҳамда Марказ фондида сақланаётган ёзма манбалар изчил ўрганилиб, жами 300 дан ортиқ қўлёзма асарда консервация – чанг ва ғубордан эҳтиёткорлик билан қуруқ …

Батафсил

Илм-фан ва маданий мерос ривожи йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия технология университети (МТУ) Ижтимоий-гуманитар фанлар факультети декани, Ислом, фан ва цивилизация бўйича илғор тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари Моҳд Ҳилми бин Рамли раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев меҳмонларни музейнинг экспозициялари, қўлёзмалар фонди, илмий ишланмалар ва мавжуд шароитлар билан таништирди. Делегация аъзоларига …

Батафсил

Ҳалоллик – инсониятнинг тараққиёт манбаи

Мулоҳаза Халқимиз орасида бир гап бор: “Ҳалол меҳнат қилганнинг баракасини Аллоҳ ўзи берур”. Болалигимиздан яхши биладиган бу ибора шунчаки таскин ёки тасодифан пайдо бўлган нақл эмас, балки авлодлар тажрибасида пишган, ҳаётнинг ўзи билан исботланган ҳақиқатдир. Ҳар бир оилада, ҳар бир маҳаллада, ҳар бир касб-ҳунар соҳибининг тилида айланиб юрадиган бу ғоя …

Батафсил

ҲАЛОЛЛИК – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ПОЙДЕВОРИ

Ҳаётда ҳалоллик ўта муҳим ўрин тутади. У инсон умри хотиржам, осойишта ва фаровон ўтишига гаровдир, десак, муболаға бўлмайди. Ҳалоллик энг гўзал хислатлардан бўлиб, кўпинча айнан мана шу фазилат орқали инсон ўзгаларнинг меҳр-муҳаббатини қозонади. Ҳалол луқма ва меҳнат билан топилган мол-мулк инсон қалбида хотиржамлик, сокинликни мустаҳкам қилади. Инсон фақат ишга масъулиятли …

Батафсил

Илм билан йўғрилган дўстлик

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Қозоғистон-Туркия университети профессори, Аҳмад Яссавий илмий-тадқиқот маркази директори Досай Кенжетаев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейини кўздан кечириб, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий меросига оид экспозициялар билан танишди. Ташриф доирасида “Марказий Осиёга исломнинг кириб келиши ва ёйилиши” мавзусида давра …

Батафсил

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 484/VI Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 148б). Асар боши (в. 148б) : بعد حمد مربى دو جهان          سامع حرف آشكار …

Батафсил

ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ИСЛОМИЙ МЕЗОНИ

Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда диний илмларни мукаммал эгалламаган бўлса-да, олимлик даъвосини қилиб, мусулмонларнинг бошини айлантираётганлар бироз кўпайиб қолди, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Уларнинг бир қисми Аллоҳнинг осмонда эканини исботлаш йўлида Мотуридий ва Ашъарий издошларини адашганга чиқариш дарди билан куйиб пишаётган бўлса, бошқа қисми жиҳод орқали одамларни шаҳид қилиб, жаннатга йўллаш …

Батафсил

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 484/V Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 146б). Асар боши (в. 146б) : بعد …

Батафсил