КОНФЕССИЯЛАРАРО ТОТУВЛИК — ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК ОМИЛИ

Мамлакатимизда барча йўналишлар қатори диний-маърифий соҳада, хусусан, дин ва эътиқод эркинлиги жабҳасида, жаҳолатга қарши маърифат билан кураш борасида жуда катта ва салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар, диний конфессия вакиллари ўртасида ўзаро дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, улуғ алломаларнинг бой илмий меросини ўрганиш каби йўналишларда илгари сурилган эзгу …

Батафсил

ФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (3-қисм)

(2-қисм)Мовароуннаҳр алломалари ижодида Абу Аббос Маъмун ибн Маъмун (Маъмун II) даврида ташкил этилган Хоразм Маъмун академияси (980-1037) алоҳида ўрин эгаллайди. Бу илмий гуруҳ – академия ўз даврининг забардаст олимлари – Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Ироқ (ваф.1039), Абу Саҳл Масиҳий, Абул-Хайр Ҳаммор, Абу Маҳмуд Ҳамид ибн …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир набийнинг умматига қилган дуоси бўлади. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Батафсил

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 198 Муаллифи. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир …

Батафсил

ФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (2-қисм)

(1-қисм)Бу олимлар жаҳон фанига қандай ҳисса қўшишган? Ал-Хоразмий ноль (сифр) рақамини кашф қилиб, ўнлик саноқ системасини истеъмолга киритди, инсониятга алгебра фанини, алгоритмик тартибот системасини инъом қилди. Бугунги информацион технология илдизи Ал-Хоразмийнинг шу кашфиётига бориб тақалади. Унинг астролябияни ихтиро қилганлиги, “Алжабр вал-муқобала”, “Астрономик жадваллар”, “Ҳинд саноқ системаси ҳақидаги рисола”, “Қуёш соатлари …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

Маълумки, Имом Бухорий қирқ йил мобайнида илмий сафарда бўлиб, ижодий фаолияти давомида йигирмадан зиёд асар ёзган. Унинг илмий мероси ҳажми, замонасининг ижтимоий-маънавий илмларини тўла-тўкис қамраб олгани билан кишини ҳайратга солади. Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий жуда ёш пайтидаёқ китоб ёзишни бошлаган. Хатиб Бағдодий унинг ўзидан ривоят қилади: “Ўн саккиз ёшга етганимда …

Батафсил

شرح تصريف العزى (Шарҳу тасриф ал-иззий)

№ inv. MR 209/IX Муаллифи номаълум. Грамматика. Асар Абулфазоил Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (ваф. 655/1257 й.)нинг “Тасриф ал-иззий” асарига ёзилган шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига оид қоидалар форс тилида шарҳланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в.131б). Асар боши (в. 131б) : الحمد الله رب العالمين حمد ثابت ست مر …

Батафсил