Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الفقه الاكبر (Ал-фиқҳ ал-акбар)

الفقه الاكبر (Ал-фиқҳ ал-акбар)

№ inv. MR 105/IX

Муаллиф. Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (ваф. 150/767 й.).

Ақоид. Ушбу асар катта Имом номи билан машҳур, ҳанафий мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифага нисбат берилади. Асар Халифа Ҳорун ар-Рашид ҳукмронлиги даврида ёзилган. Асар ислом каломшунослигига оид ёзилган илк асарлардан бири бўлиб, у Ҳанафий мазҳаби тарқалган минтақаларда ақидавий масалаларни ўрганишда асосий манба ҳисобланган. Бу асарга жуда кўплаб шарҳлар ёзилган. Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 128б):

Асар боши (в. 128б) :

اصل التوحيد وما يصح الاعتقاد وعليه يجب ان يقول امنت باالله وملائكته وكتبه ورسله واليوم الآخر والبعث بعد الموت والقدر خيره وشره ومن الله تعال ….

Асар сўнги (в. 134б) :

…ونزول عيسى عليه السلام من السماء الرابعة وساير علامات يوم القيامة على ما وردت به الاخبار الصحيحة حق كائن والله يهدى من يشاء الي صراط مستقيم

Колофон (в. 134б) :

وقد وقع الفرغ من التوحيد النسحة الشريفة الميمونة المباركة المسمى بالفقه الاكبر المنسوب لامام الهمام اكرام الاعظم الصوفى سراج الامة ابو حنيفة رحمة الله عليه تمت

Настаълиқ. 7 варақ. (в. 128б-134б); 13 қатор; мистара; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами : 125´65 mm. ; варақ ўлчами : 206´133 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мирзо Ибодуллоҳ.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 375/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин …