БАДРУДДИН АЙНИЙНИНГ МАЪНАВИЙ МEРОСИ ВА ҲАДИС ИЛМИГА ОИД АСАРЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Бадруддин Айний мамлуклар даврининг кўзга кўринган катта аллома, муҳаддис ва фақиҳларидан бири бўлган. У Марказий Осиё диёри ҳанафий фиқҳида маълум ва машҳур бўлган «Ҳидоя» китобини шарҳлаш билан бир қаторда, Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» асарига ҳам ниҳоятда мукаммал шарҳ ёзган. Аллома фаолияти давомида амалга оширган ишлари ва тасниф этган асарлари айниқса, …

Батафсил

شرح تصريف العزى (Шарҳу тасриф ал-иззий)

№ inv. MR 559/I Муаллифи номаълум. Грамматика. Асар Абулфазоил Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (ваф. 655/1257 й.)нинг “Тасриф ал-иззий” асарига ёзилган шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига оид қоидалар форс тилида шарҳланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. б). Асар боши (в. 1б) : الحمد الله رب العالمين حمد يعنى …

Батафсил

ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Қуръони каримда дин ишларидан айримлари очиқ-ойдин баён қилинган бўлса, айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали ёритиб берилган. Аллоҳ таоло: “Сизга эса одамларга нозил қилинган (маълумотлар)ни баён (тафсир) қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик” (Наҳл сураси, 44-оят), деб таъкидлаган. Демак, Қуръони каримни Аллоҳ таоло ирода қилганидек …

Батафсил

НАВОИЙНИНГ ИЛК ДЕВОНИ: МАНБАЛАР ВА ХУЛОСАЛАР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Туркия ва АҚШдан олимлар иштирок этди. Семинарда Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик …

Батафсил

ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШНИНГ ЖАМИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ (4-қисм)

АВВАЛГИ ДИНЛАРДАГИ ҒУЛУВ Динда чуқур кетиш мусулмонлар орасида турлича бўлганидек, аввалги динларда ҳам турлича бўлган ва Қуръони каримда ўтган умматларни динда чуқур кетиб, амалларни бажаришда муболаға қилиши таъқиқлангани очиқ-ойдин баён қилинган. ﴿ قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لَا تَغْلُوا فِي دِينِكُمْ غَيْرَ الْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعُوا أَهْوَاءَ قَوْمٍ قَدْ ضَلُّوا مِنْ قَبْلُ وَأَضَلُّوا …

Батафсил

Малайзиянинг илмий марказлари Ўзбекистон билан ҳамкорликдан мамнун

Шу кунларда мамлакатимизнинг бир гуруҳ исломшунос олимлари Малайзия давлатида илмий-маърифий ташриф билан бўлиб турибди. Ўзбекистон делегациясининг Малайзияга ташрифи доирасида Малайзия исломни англаш институтида учрашув ташкил этилди. Унда Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, Малайзия Исломни англаш институти директори Муҳаммад Аъзам бин Муҳаммад Одил ва Институт масъуллари иштирок этди. …

Батафсил

“АТ-ТАРИХУС САҒИР” АСАРИ ҲАДИС РОВИЙЛАРИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШГА ОИД МУҲИМ МАНБА

Мамлакатимизда Қуръон, ҳадис, ақида, фиқҳ, тасаввуф каби ислом илмларига оид қимматли асарлар таълиф этган улуғ аждодларимиз илмий меросини ўрганиш янги босқичга чиқди. Бунда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди. Қайд этиш керакки, шу вақтгача алломаларимиз асарлари якка …

Батафсил