Муфассир, фақиҳ, муҳаддис (ваф. 317/929) Аллома Абулқосим Бағовий 829 йили Бағдод шаҳрида туғилган бўлиб, унинг тўлиқ исми Абулқосим Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулазиз Бағовий. Абулқосим Бағовийнинг ёшлиги бобоси Аҳмад ибн Маниъ ва амакиси Али ибн Абдулазиз Бағовийларнинг илмий мажлисларида ўтган. Бобоси шогирдларига ҳадис илмидан дарс ўтган пайтида у ҳам дастлабки …
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойи кирганда жаннат эшиклари очилади, жаҳаннамга қулф солинади ва шайтонлар кишанланади», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
БатафсилШаъбон ойининг фазилатлари
Шаъбон ойи муқаддас Рамазон ойини кутиб олиш учун руҳан тайёрланиш ойидир. Мусулмонлар шаъбон ойи рўзасини тутиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашади. Аллоҳ таоло бу ойда дуоларни ижобат этади, бандаларига мағфирати ва раҳматининг кенглигини намоён қилади. Яъни мағфират сўраганларни мағфират этади, раҳм сўраганларга раҳматини ёғдиради. Ғам-ғуссани аритади. Мана шундай тоифадаги …
БатафсилАБУ БАКР АҲМАД ИБН МУҲАММАД ИБН АҲМАД ИБН ХОРАЗМИЙ БАРҚОНИЙ
ҳадис ва фақиҳ аллома (ваф.425/1034) Абу Бакр Барқоний 948 йил Хоразм яқинида жойлашган Барқон шаҳрида туғилган. Алломанинг тўлиқ исми Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Хоразмий Барқоний. У дастлаб таълимни шаҳридаги олимлардан олган. Ҳадис илмига иштиёқи юқори бўлган аллома Бағдод, Журжон, Ҳирот, Исфара, Нишопур, Марв, Дамашқ, ва Миср …
Батафсилمطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)
№ inv. MR 108/I Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши …
БатафсилАл-Азҳар обсерваторияси ва Халқаро электрон фатво марказига ташриф
Миср сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси 2023 йил 14 март куни Экстремизмга қарши кураш бўйича ал-Азҳар обсерваториясига ҳам ташриф буюрди. Обсерватория 2015 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда Мисрнинг экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича асосий муассасаларидан бири ҳисобланади. Марказда турли тиллардаги веб-сайтлар ҳамда ижтимоий медиа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар мониторинг ва таҳлил қилиниб, уларга 13 тилда тезкорлик …
БатафсилАБУ ЖАЪФАР АҲМАД ИБН МАНИЪ ИБН АБДУРАҲМОН БАҒОВИЙ
Хуросонлик ҳадис ҳофизи (ваф. 244/858) Аҳмад ибн Маниъ Хуросоннинг Бағшўр шаҳридан бўлиб, Бағовий нисбати билан машҳур бўлган. Алломанинг тўлиқ исми Абу Жаъфар Аҳмад ибн Маниъ ибн Абдураҳмон Бағовий. У машҳур муфассир ва муҳаддис аллома Абулқосим Абдуллоҳнинг она томондан бобоси бўлган. Аҳмад ибн Маниъ дастлабки таълимни Хуросондаги Сўфён ибн Уйайна, Абу …
БатафсилМиср сафари давом этмоқда…
Ўзбекистон делегацияси Миср сафари доирасида 2023 йил 14 март куни Экстремизмни ўрганиш Салам марказига ташриф буюрди. Экстремизмни ўрганиш Салам маркази 2022 йилда Миср фатво уйи ҳузурида ташкил қилинган бўлиб, экстремизм ва радикализмга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ҳокимият органларига кўмаклашиш, экстремизм ва радикализм профилактикасининг илмий, маданий, ижтимоий, иқтисодий ва психологик …
БатафсилИСЛОМ СИЁСАТ ИЛМИ РИВОЖИДА ИБН МУҚАФФА АСАРЛАРИНИНГ РОЛИ
Ислом дини, унинг муқаддас манбалари гўзал бошқарув ва одилона сиёсат юритишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Азал-азалдан давлат ва жамиятни адолат қонун-қоидалари асосида идора қилиш, одил ҳукмдор ғояси ислом мутафаккирлари ижодида асосий баҳс мавзуси бўлиб келган. Чунки жамият ҳаётида вужудга келиши мумкин бўлган аксарият муаммолар тўғри сиёсат юритмаслик, бошқарувда йўл қўйиладиган хатолар …
Батафсилالنقاية (Ан-Ниқоя)
№ inv. MR 99 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …
Батафсил