Home / КИТОБЛАР (page 3)

КИТОБЛАР

ФАҚАТ САҲИҲ ҲАДИСЛАРГА СУЯНИЛГАНИ ҲАҚИДА

Имом Бухорий ўзларининг «Жомеъус-саҳиҳ» китобларида фақатгина саҳиҳ ҳадисларга эътимод қилганликлари ҳақидаги гаплар керагидан ҳам кўп. Бу ҳақиқатни у кишининг ўзлари очиқ-ойдин айтганлар ва бошқа уламолар бу гапни қўллаб-қувватлаганлар.

Batafsil

КИТОБНИНГ «ЖОМЕЪ» ДЕБ НОМЛАНИШ САБАБИ

Ҳадис илми уламоларининг истилоҳида «жомеъ» деганда, «Ҳадиснинг барча қисмларини жамловчи» деган маъно тушунилади. Яъни ақийда, ҳукмлар, зоҳидлик, емоқ-ичмоқ одоби, сафар, туриб-ўтириш одоби, тафсир, тарих, сияр, фитналар, фазилатларга оид ҳадисларни ўз ичига олган китоб деган маънони билдиради.

Batafsil

«САҲИҲУЛ БУХОРИЙ»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини жамлаш ва китоб ҳолига келтириш ишлари расмий равишда ҳижрий юзинчи йил атрофида халифалик қилган Умар ибн Абдулазизнинг даврида бўлганлиги маълум ва машҳур. Умар ибн Абдулазиз Ибн Шиҳоб Зуҳрий ва бошқа муҳаддислардан омма учун ҳадис китоби ёзишни сўради. Ибн Шиҳоб Зуҳрий содда қилиб, бир китоб …

Batafsil

ВАФОТЛАРИ

Имом Бухорий бутун Ислом оламига танилиб, шуҳратлари етти иқлимни олганидан кейин она ватанлари Бухорода қарор топишни ихтиёр қилдилар. Бухоро аҳли ўз фахри бўлган улуғ олимини шодлик билан қарши олди. Одатдагидек, буюк имом халққа дарс айтишни бошладилар. Дарсларга сон-саноқсиз одам ҳозир бўлар эди. Кучли ва ёқимли овоз соҳиби бўлган мубаллиғлар – …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАРИ ҲАҚИДА

Имом Бухорийнинг фиқҳий мазҳаблари ҳақида аҳли илм турлича гапларни айтганлар. Тожуддин Субкий ўзининг «Табақотуш-Шофеъийя» китобида, Сиддиқ Ҳасанхон «Абжадул улум»ида ва Ибн Ҳажар ўзининг «Фатҳул Борий» китобида имом Бухорийнинг шофеъий мазҳабида бўлганликларини айтганлар.

Batafsil

Асарлари

Имом Бухорийнинг илмий мероси ўзининг ҳажми, замонасининг диний ва ижтимоий фанларини тўла-тўкис қамраб олгани билан кишини ҳайратга солади. Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий жуда ёш пайтларидан китоб ёзишни бошлаганлар. Хатиб Бағдодий у кишининг ўзларидан ривоят қилади:

Batafsil

МАҚТОВ ВА ТАЪРИФЛАР

Аллоҳ таоло имом Бухорийга катта фазл ва шараф ато қилди. Илм йўлида қилган хизматлари самараси сифатида у кишининг шуҳратларини бутун дунёга тарқатди. Имом Бухорий асрлар оша мўмин-мусулмонлар қалбининг тўридан жой олиб, уларнинг мақтовларига ва улуғлашларига мушарраф бўлиб келмоқдалар. У кишининг мақтовида айтилган ва ёзилган гапларни тўлиқ келтиришнинг иложи йўқ бўлса …

Batafsil

ШОГИРДЛАРИ

Имом Бухорийнинг шогирдлари ниҳоятда кўп бўлган. Мўътабар манбаларнинг гувоҳлик беришича, улуғ олим ҳаётининг бош китоби бўлмиш «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ»дан у кишининг бевосита раҳбарликларида тўқсон минг киши таълим олди. Уларнинг сафида машҳур муҳаддислар Муслим ибн Ҳажжож, имом Термизий, имом Насоий, Ибн Хузайма, Ибн Абу Довуд, Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрий, Иброҳим ибн Маъқал …

Batafsil

УСТОЗЛАРИ

Имом Бухорий илм ва ҳадис талабида умрларининг кўп қисмини сафарларда ўтказганлари аввал ҳам айтиб ўтилган эди. Шунинг учун ҳам у кишининг устозлари жуда кўп бўлган. Муҳаддис бир кишидан биттагина ҳадис ривоят қилган бўлса ҳам, ўша шахс унга устоз – уларнинг ўз истилоҳлари билан айтиладиган бўлса, шайх ҳисобланади.

Batafsil

САМАРҚАНДДАГИ ВА БАҒДОДДАГИ ИМТИҲОН

САМАРҚАНДДАГИ ИМТИҲОН Муҳаммад ибн Абу Ҳотим ўз санади ила Абул Азҳардан ривоят қилади: «Самарқандда ҳадис эшитадиганлардан тўрт юзтаси етти кун жам бўлиб, Бухорийни адаштиришга ҳаракат қилди. Шом иснодини Ироқ иснодига киритдилар. Ироқ иснодини Шом иснодига киритдилар. Ҳарам иснодини Яман иснодига киритдилар. Яман иснодини Ҳарам иснодига киритдилар. Аммо у кишини иснодда …

Batafsil