№ inv. MR 129 Муаллифи: Абдулғафур ал-Лари Ризоиддин (ваф. 912/1506 й.). Грамматика. Асар – Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (ваф. 1414-1492 й.)нинг “Фавоид аз-зиёийя” асарига ёзилган ҳошиядир. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, боршқа ҳошиялар ичида ҳажман катта ҳисобланади. Чунки, муаллиф шарҳни ҳар бир бобига алоҳида тўхталиб мавзуларни кенг ёритиб берган. Марказий Осиё …
БатафсилШарҳ ан-ниқоя
Муаллифи: Маҳмуд ибн Илёс Фаҳриддин ар-Румий. (ваф.851/1447 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)” нинг асарига ёзилган шарҳдир. Асар “Фасл ал-сифату солат” (“Намоз сифатлари”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Нусха тўлиқ эмас.
БатафсилШарҳ ал-виқоя
Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган форс тилидаги шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида …
Батафсилمرآت العلوم (Миръот ал-улум )
Муаллифи: Саид Амир Нахшаб Ҳусайний Маккий Қомус. Асарнинг муқаддимаси илм сўзига таъриф бериш билан бошланади. Асар диний масалалар – усулул фиқҳ, калом илми, қироат, тафсир, ҳадис, фароиз, қироат, тасаввуф илмларига оид, шунингдек ижтимоий масалалар – тиб, одоб-ахлоқ, баҳс-мунозара одоби, ҳарбий илмларга оид ва бошқа фанларга доир терминлар ҳақида маълумотлар ёзилган. Нусха …
Батафсилمجمع الغرايب (Мажмаъ ал-ғароиб)
Муаллифи: Султон Муҳаммад ибн Дарвиш Муҳаммад Балхий (XVI). Қомус. Асар – қомусий бўлиб, диний, ижтимоий, географик, астраномик маълумотлар келтирилган. Ҳайвонат ва набототлар оламига оид маълумотлар келтирилган. Асар Балх ҳукмдори Пирмуҳаммадга бағишланган. Асарнинг муқаддима ва хотимаси 15 бобдан иборат. Нусха тўлиқ :
Батафсилتصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)
Муаллифи: Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ.
Батафсилشرح بيست و دو باب از صرف معزي (Шарҳи бисту ва ду боб аз сарф Муъиззий)
Муаллифи: Абдуллоҳ ибн Оқ Муҳаммад Грамматика. Асар Шамсуддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муъиззий (IX-X/XIV-XV аср)нинг “Тасриф ал-афъал” асарига шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига бағишланган. Мазкур асар Ўрта Осиё мадраса ва ўрта махсус билим юртларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас.
Батафсилالنقاية (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)
Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, …
Батафсилشرح مطالب المصلى (Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний)
Муаллифи: Муҳаммад Шамсидддин Куҳистоний Самарқандий Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳ бошқаларнинг шарҳларига қараганда аниқроқ ва ҳажми жуда катталигидан фарқланиб, машҳур ҳисобланиб, муаллиф ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган. Асарни Шамсидддин Куҳистоний (947/1540 й.) йилда …
Батафсилچهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж )
Муаллифи: Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.) Тажвид. Қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган Нусха тўлиқ. Басмала (в. 54б). Асар боши (в. 54б) : بعد حمد مربى دو جهان سامع حرف آشكار وپنهان وزى نعت بى حد صلوات …
Батафсил