Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهار كتاب (Чаҳор китоб)

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№  inv. MR 188

Муаллиф. бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.

Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

ابتدا ميكويم بنام خدا                  كز دو حرف آفريد ارض وسماء …

Асар сўнги (в. 94б) :

… باز چون آری حدیث گفته را                کس نگرداند قضای رفته را

باز کی گردد چو تیر انداختی                    همچنین عمری که ضایع ساختی

هر که بی اندیشه گفتارش بود                    پس ندامتهای بسیارش بود

تا نگفتی می‌توانی گفتنش                         چون بگفتی کی توان بنهفتنش

Колофон (94б) :

شكر  بحد بحضرت  علام مهمات المسلمين كتب وتمام

شد بتوفيق خداي خاص عام اين كتابت روز دوشنبه تمام

هركه خاند دعا طمع دارم

زانكه من بندهء كنه كارم

والله اعلم بالصواب تمام

Кўчирилган сана (94б) : душанба куни тугатган.

Настаълиқ. 94 варақ. (в. 1б-94б) ; + 01 бўш варақ ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´90 mm. ; варақ ўлчами : 200´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 249/III Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, …