Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 30)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

شرح بدان (Шарҳу бидон)

№ inv. MR 150/VIII Муаллиф номаълум. Грамматика. Асар Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.) нинг араб тили морфологиясига оид “Бидон” асарига шарҳ бўлиб, Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 73б) : بدان اسعدك الله فى الدارين بدان …

Batafsil

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 74/II Муаллифи. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 3б). Асар боши (в. 3б): بدان اسعدك …

Batafsil

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 62/VIII Муаллифи. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 106б). Асар боши (в.106б) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة على رسوله …

Batafsil

التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

التنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح ) Ат-Танқиҳ ал-усул (в. 3а) (= Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ) № inv. MR 1/V Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий …

Batafsil

جواهر الفرائض (Жавоҳир ал-фароиз)

№ inv. MR 76/IV Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Асарда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари масалаларга бўлиб баён қилинган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 307а) Асар боши (в. 307а) : اعلم ان إذا مات الإنسان الأول ما يبدء من التركة تكفينه …

Batafsil

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

Ал-Фароиз ас-Сирожийа  (= Ас-Сирожийа  фи ал-фароиз), (= Фароиз ас-Сижовандий) № inv. MR 147/I Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, …

Batafsil

ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

№ inv. MR 211 Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.). Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир девони …

Batafsil

شرح تصريف الافعال (Шарҳу тасрийф ал-афъол)

№ inv. MR 45/IX Муаллифи – номаълум. Грамматика. Шамсиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/ XIV-XV аср) нинг араб тили морфологиясига оид “Тасрифул афъол” номли асарига форс тилида, савол-жавоб тарзида ёзилган шарҳдир. Унда феълларнинг тусланиши, сарф қоидалари мисоллар ёрдамида батафсил ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 89а) : Асар боши (в. …

Batafsil

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 45/V Муаллифи. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 58а). Асар боши (в. 58а) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة على …

Batafsil

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 45/VII Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 81а). …

Batafsil