Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 183/I

Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة و السلام رسوله محمد واله و اصحابه اجمعين اعلم ان العبد مبتلا …

Асар сўнги (в. 10а) :

… وترك الفرائض من الفرائض بلا عذر ولو طرى فوته بدون اختياره وتعمد الحدث قد وقع الفراغ

Настаълиқ. 10 варақ. (в. 1б-10а) ; +01 варақда ҳадис бор ; 02-03 варақларда ойларнинг номи бор ва абжад ҳисоби бор ; 04 варақда ғазал ва ҳадис бор ; 05 варақда таровеҳ намозида айтиладиган тасбеҳ ва шифо оятлари бор ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари кўк сиёҳда ; матн кўк рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´80 mm. ; варақ ўлчами : 260´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, титилиб, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …