Home / КУН ҲАДИСИ (page 15)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон кишига етадиган ҳар бир машаққат – дард, ташвиш, қайғу, азият ёҳуд ночорлик, ва ҳаттоки (баданига) кирган тикан ҳам, Аллоҳ таоло даргоҳида унинг гуноҳларига каффорат бўлғусидир!». Имом Бухорий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Иситма жаҳаннамнинг иссиғидандир. Уни сув билан совутинглар»*. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган. ________________________________________________________________________ * Иситмалаган кишининг аъзоларини совуқ сув билан ювиб, унга совуқ сув ичириб, иситмасини туширинглар.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қурбонлик қилса, учинчи кундан кейин уйидан ундан бирор нарса бўлган ҳолида тонг оттирмасин», дедилар. Келаси йили бўлганда: «Эй, Аллоҳнинг Расули, ўтган йили қилганимиздек қилайликми?» дейилди. У зот: «Енглар! Таомлантиринглар! Сақлаб қўйинглар! У йили одамлар қийинчиликда эдилар. Уларга ёрдам …

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Роббингиз Аллоҳга тақво қилинглар. Беш (вақт намоз)ингизни ўқинглар, (Рамазон) ойингиз(нинг рўзаси)ни тутинглар, молларингизнинг закотини беринглар ва ишбошингизга итоат этинглар, Роббингизнинг жаннатига кирурсиз”. Имом Термизий ривоят қилган.

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимнинг устида биродарининг обрўсига ёки бошқа нарсасига қилган зулми бўлса, динор ҳам, дирҳам ҳам фойда бермайдиган кун келмасидан олдин орани очиқ қилиб олсин. Агар шундай қилмаса, унинг солиҳ амалларидан қилган зулми миқдорича олиб, мазлумга берилади. Акс ҳолда мазлумнинг …

Batafsil

КУН ҲАДИСИ

Абу Саъид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мўминга етадиган ҳар қандай беморлик, кулфат, касаллик, маҳзунлик, ҳатто унга тушган ғам ҳам ёмонликларига каффорат бўлур”. Имом Бухорий ривоят қилган.

Batafsil