Home / КИТОБЛАР / КИМ ОТА-ОНАСИГА ЯХШИЛИК ҚИЛСА, АЛЛОҲ УМРИНИ ЗИЁДА ҚИЛАДИ

КИМ ОТА-ОНАСИГА ЯХШИЛИК ҚИЛСА, АЛЛОҲ УМРИНИ ЗИЁДА ҚИЛАДИ

عَنْ سَهْلِ بْنِ مُعَاذٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ : «مَنْ بَرَّ وَالِدَيْهِ طُوبَى لَهُ، زَادَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ فِي عُمُرِهِ».

Саҳл ибн Муъоз отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ота-онасига яхшилик қилса, унга Тубо бўлсин, Аллоҳ азза ва жалла унинг умрини зиёда қилсин», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ота-онасига яхшилик қилган фарзандларга катта мукофот ва баракотлар ваъда қилинмоқда.
Ким ота-онасига яхшилик қилса, унга Тубо бўлар экан. Тубо жаннатнинг номларидан бири ёки жаннатдаги дарахтнинг исми ёхуд саодат ва яхшилик маъноларини англатади. Шуларнинг ҳаммаси ваъда қилинмоқда десак, яна ҳам маъқул бўлади.
«Умрини зиёда қилсин» деганда, умрини баракали қилиш маъноси тушунилади. Белгиланган умрини яшайди, лекин Аллоҳ таоло унинг умрини баракали қилиб қўяди.
Баъзи уламолар: «Аллоҳ таолонинг Ўзига осон, белгиланган умрни узайтирса ҳам Ўзининг иши, бунга биров аралаша олмайди. Аллоҳнинг иродасини ҳеч ким қайтара олмайди, хоҳласа, шундай бўлаверади», дейишади.
Демак, ким умрим баракали, узун бўлсин деса, ота-онасига яхшилик қилиши керак экан.

Манба:@islomuz_kanal

Check Also

“Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!” китоби нашрдан чиқди

ИБХИТМ Матбуот хизмати