Home / МАҚОЛАЛАР (page 70)

МАҚОЛАЛАР

TURIZM – DO’STLIK VA HAMKORLIK GAROVI

Adiblarimiz xalqaro huquq normalari va qonunchilikka asoslangan har bir jamiyat kelajagi buyukdur deb bejiz aytishmagan. Vatanimizning tinchliksevar tashqi siyosati dunyo davlatlarining 120 tasi bilan diplomatik, ilmiy-texnikaviy va madaniy aloqalar o’rnatishiga asos bo’ldi. Mehmondo’st va bag’rikeng xalqimiz tarixi, qadriyatlari haqida qiziqarli ma’lumotlarni eshitgan butun dunyo xalqlari hozirda yurtimiz mehmoni bo’lib bunga …

Batafsil

ҚЎЛЁЗМА АСАРЛАРНИ КАТАЛОГЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори мутафаккир алломаларимизнинг бой илмий мероси бўлган нодир қўлёзма ва тошбосма асарларни ўрганиш, тадқиқ этиш ва уларнинг каталогларини яратишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сонли “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан …

Batafsil

ИМОН КЕЛТИРИШ ВОЖИБ БЎЛГАН НАРСАЛАР

Исломнинг рукнлари бешта экани ҳаммага маълум ва машҳур. Ушбу беш рукн фарзи айнлардир. Яъни, ҳар бир шахсга алоҳида фарздир. Мусулмонман, деган одам бу ибодатларни шахсан ўзи адо қилиши фарз. Бу ибодатларни биров адо қилса, бошқадан соқит бўлмайди. Ушбу беш рукннинг энг биринчиси имон келтиришдир. Имон – тил билан иқрор бўлиш …

Batafsil

НАБИЙ ВА РАСУЛ ОРАСИДАГИ ФАРҚ

Аллоҳ таоло одамларни тўғри йўлга бошлаш учун ер юзига пайғамбарларни юборди. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган раҳматидир. Аллоҳ таолонинг юборган барча пайғамбарларига имон келтириш фарздир. Пайғамбар араб тилида “Набий” ёки “Расул” деб номланади. Набий луғатда “хабар берувчи” ва “янгилик етказувчи”, Расул эса “элчи” ва “вакил” деган маъноларни ифодалайди. Абу Ҳафс …

Batafsil

Холисона бир фикр юритиб кўрайлик…

“Яхшига қилсанг яхшилик – ҳам айтади, ҳам қайтади.  Ёмонга қилсанг яхшилик – на айтади, на қайтади”  Меҳрибон Яратган Парвардигоримиз Аллоҳ таборака ва таолога хамду-санолар айтиб, Ҳазрат Пайғамбаримиз Жаноб Муҳаммад мустафо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту шарифлар айтиб, ўтмишда ўтган барча тарбиялаб ўтганларимизга Аллоҳ таолонинг раҳматларини сўраб, ҳозир тарбиялаб турганларимизга кўпдан-кўп ташаккуру-миннатдорчиликлар …

Batafsil

Ҳеч кимга ҳеч нарса қолдирмаган китоб ва ҳикмат! Шуларга амал қилсак — марра бизники!

Долзарб мавзу Ҳаммамиз ҳар куни кузатадиган, лекин ҳар доим ҳам эътибор қаратмайдиган бир неча ҳолатлар: 1) тонг отиб, қуёш чарақлаб турса ҳам, қатор симёғочларда ёниб турган кўча чироқлари; 2) одамлар ўтиб-қайтадиган кўча бўйидаги жўмраклардан сувнинг беҳуда оқиб туриши; 3) кўздай яқин қўшнимиз оч-наҳор бўлса ҳам, яқинларимиз, ҳатто ака-укаларимиз, қариндошларимиз орасида …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР

Тарбия шахс, оила, жамият ва мамлакат ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Жамият аъзолари айниқса, ёш авлоднинг, тарбияси билан етарлича шуғулланмаган жамият турғунлик ва инқирозга маҳкумдир. Халқимизда одоб-ахлоқ ва тарбияга бу қадар эътибор берилиши бежиз эмас, чунки баъзан инсон илми билан ета олмаган чўққиларни чиройли одоб-ахлоқи билан забт этади. Миллий қадриятларимиз …

Batafsil

ИМОМ МОТУРИДИЙ ВА ЗОҲИДЛИК

Буюклар, шубҳасизки, буюк шахсият соҳиби бўлганлар. Улар аввало, инсонийлик, инсоф, диёнат, адолат, покиза қалб, тақво, парҳезкорлик сингари улуғ инсоний фазилатларни ўзларида жамлаганлар ва буюкликларини шунинг устига қурганлар. Зеро, шунингсиз буюкликка йўл йўқ. Аждодларимиз ҳам бежизга “Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин” ёки “Олим бўлма, одам бўл!” дейишмаган.      Имом Мотуридий …

Batafsil

АҲЛИ РАЪЙ МАДРАСАСИГА КИМЛАР АСОС СОЛГАН?

Саҳобалар даврининг иккинчи ярмида Макка, Мадина, Ироқ ва Шомда дастлабки фиқҳий мадрасалар юзага кела бошлади. Шундай мадрасалардан бири Ислом оламининг буюк йўналиши бўлган ироқлик алломаларнинг ўзига хос бўлган таълим мактаби вужудга келди. Аҳли раъй мадрасаси Ироқда асосан Куфа шаҳрида пайдо бўлиб, унга Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу, Али ибн Абу …

Batafsil

ИСЛОМДА БАҒРИКЕНГЛИК

Ўзбекистон мустақилликка эришган даврдан бошлаб миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни амалга ошириш мамлакатнинг муҳим устувор йўналишидан бири бўлди. Мамлакатда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатлар ҳамжиҳатликда яшаши учун тенг шароит яратиш, давлатимизнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий …

Batafsil