Home / АЛЛОМАЛАР / ЯҚИН ВА ЎРТА ШАРҚ ХАЛҚЛАРИ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАФАККУРИ ТАРИХИДА ЎЧМАС ИЗ ҚОЛДИРГАН БУЮК АЛЛОМА

ЯҚИН ВА ЎРТА ШАРҚ ХАЛҚЛАРИ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАФАККУРИ ТАРИХИДА ЎЧМАС ИЗ ҚОЛДИРГАН БУЮК АЛЛОМА

Жалолиддин Румий тасаввуф илмининг йирик пири комилларидан бўлиши билан бирга Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари ижтимоий-фалсафий тафаккурининг йирик билимдони бўлган мутафаккир ҳамда ислом дини ва шариат аҳкомлари мазмун-моҳиятини чуқур англаб етган забардаст илоҳиёт уламоси ҳамдир. Шунинг учун Румий тасаввуфий таълимотининг, шу жумладан, инсон маънавий камолоти ҳақидаги қарашларини ёритишда уларнинг фалсафий ва диний-тасаввуфий манбаларини таҳлил қилиш зарурати туғилади. Мутасаввиф қарашларининг бу масаладаги фалсафий асосини руҳий борлиқ ҳақидаги таълимоти акс эттирса, диний-тасаввуфий қарашларининг асосини илоҳий ишқ ҳақидаги таълимоти акс эттиради.

Румийнинг инсон маънавий камолоти ҳақидаги таълимоти ўзигача бўлган таълимотларнинг юксак даражада қайта ишланган синтези бўлиши билан бирга, улардан маълум даражада фарқ қилади. Шунингдек, ўзидан кейинги таълимотларга сезиларли таъсир ўтказган.

Румий тана ва руҳ муносабатларини талқин қилишда диалектик услубдан фойдаланди ва бу борада Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихида янги бир йўналишга асос солди. Ушбу масала Румий инсон маънавий камолоти ҳақидаги қарашларининг услубий жиҳатини таҳлил қилиш жараёнида ёритилди.

Румий юқоридаги назарий ва услубий тамойиллардан фойдаланган ҳолда ўз ижтимоий-аҳлоқий қарашларида инсон маънавий камолотининг воқеий ҳаётдаги амалий восита ва омилларини баён қилди. Ана шундай амалий омиллардан бири инсонга ва борлиққа муҳаббатдир. Инсон ўзи ўзгага айланганида, ўзгани ўзига айлантира олганида ҳақиқий муҳаббат эгаси ҳисобланади. Мана шу объект билан субъект ўртасидаги фарқнинг тугатилиши инсон маънавий камолот сари юксалишининг муҳим омилларидан биридир.

Румий динлараро муносабат масаласига бутунлай янгича нуқтаи-назардан ёндашади. Унингча, бир динга мансуб кишилар бир-бирлари билан «биродар», ҳаммаслак бўлган ҳолда, бошқа диндагиларга нисбатан салбий муносабатда бўлишларини қоралайди. Динларнинг ботиний моҳиятига эътиборни қаратиб, барча динлар камолот учун юборилган экан, бу оламда башариятнинг ягоналигини эътироф этиш муҳимлигини таъкидлайди. Динлараро низо, жанжал, урушларнинг инсон шаънига ётлигини таъкидлайди. Румий инсон маънавий камолоти масаласида нафс тарбиясига алоҳида эътибор қаратади. Инсон табиатидаги нафс ва хирсий ҳиссиётлар инсонни тубанликка етаклаб, маънавий камолотига тўсқинлик қилади. Нафс хоҳиш-истакларини жиловлаш учун кучли ирода керак. Бу ирода инсон сабр-тоқати ва қаноатида ўзини намоён қилади.

Шоир ижодининг юксак чўққиси – «Маснавий»[1] тахминан 1240 йилда асос солинган норасмий биродарлик аъзолари учун шеърий қўлланма тарзида уларнинг ўйлаган ва рўёбга чиққан асаридир. Бундан анча илгари Абдураҳмон Жомий (1414 – 1492) каби шоир ва мистик достонни «Форс тилидаги Қуръон» деб атаган эди, нафақат Жалолиддин шогирдлари ва «Мавлавий» биродарлиги аъзолари, балки кўплаб бошқа эзотерик билим ғояси ихлосмандлари уни олқишлашиб таъриф-тавсиф қилгандилар. Тасаввуф мазмунан ўхшаш анча «илҳомланган» асарларни вужудга келтирди, аммо улардан ҳеч бири «Маснавий» каби шу даражада ёйилиб кетган (асл тилдаги қўлёзмаларнинг ўзигина бизнинг кунгача 500 дан ортиқни ташкил қилади), шу қадар диққат билан ўрганилган ва шунчалик кўп сонли акс-садоларни (шарҳлар, изоҳлар ва таржималар кўринишида) келтириб чиқарган эмас.

«Маснавий» Жалолиддиннинг ақл-заковати ва ўзидаги масал ва ҳикояларининг турли хил манбалардан йиғиб олинган сюжетлари билан кишини ҳайратда қолдиради. У бир юз элликдан ортиқ асарни қараб ололган. Шунингдек, бу турли халқларнинг фольклорига бевосита муаллиф мурожаати ҳисобланмайди. Жумладан, сурувчи пашша ҳақидаги масал араб шоири Абу Нувос (ИХ аср) Жаъфар Бармакий[2]га айтиб берган ҳажвиясининг икки қатори асосида вужудга келган эди. Юқорида айтилганидек, Жалолиддин достон ёзмади, у айтиб турди, ҳиссий кўтарилиш ҳолатида илҳомона ёдаки ўқиб ташлади. Шунинг учун «Маснавий»да, шубҳасиз, бадиҳагўйлик лаҳзаси олқишланади. Достон ички бир туртки билан яратилган, муайян режасиз, қандайдир бир ички ҳис билан умумий мавзу тизимча ва ягона сюжет ўзакдан айро, лабиринт монанд, деб эътироф этилади. Дарҳақиқат, «Маснавий» тузилиши мураккаб ва кўп режали. У Румий ўз ўтмишдошлари Саноий ва Аттор изидан юриб, кўнгил суйган шаклдаги масал, ибратли ҳикоя бўлиб чиқадиган дидактик жанрдаги достонни яратиш жараёнида янада мураккаблашади. «Маснавий»даги бадиҳагўйлик муаллифнинг талай теократик ҳолатларни тасвирлаши лозим бўлган масалларнинг келиш тартибидаги композицион инверсияга олиб келди, бироқ улар боғланиш алоқалари тамойили бўйича саралаб олинган, баъзан улар атайин хиралаштирилган. Бир-биридан изинма-кетин келадиган ўткир заколи ва моҳирона ёзилган масал-ҳикоялардаги тасвирлар узун занжирни ифодалайди ёки бир-биридан келиб чиқади. Бир қатор ҳолларда бутун бошли ҳикоялар сафини бошлаб берувчи асосий қисса ҳикояларни қолипга соладиган рамкага айланади, бутун саф эса шеърий ҳошияланган қиссага айланиб кетади. «Маснавий» да бу каби қиссаларнинг 30 дан ортиғини санаш мумкин (бунинг устига баъзилари ҳажмига кўра ниҳоятда улкан). Гоҳида бундай ҳикоянинг узилиб қолган ҳикояланиши кўп саҳифалардан кейин қайта жонланади (солиштириш: Библиядаги Мусо ҳақидаги Қуръон оятларининг тафсирлари шодаси – 2, 3- 4, 6 китобларда). Шуни ёдда тутиш керакки, Жалолиддин «Маснавий» устида ишлай туриб, ўзига хос ижтимоий буюртма – шогирдларининг илтимосига биноан мусулмон мистикаси бўйича шеърий қўлланма ёзишни бажарди[3].

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Хорижий Шарқ халқларининг илғор ижтимоий фалсафий фикрлари тарихи очерки, -Т.: Фан, 1971.
  2. Бартольд В.В. Ввдение к изданию «Ҳудуд ал-алам». Сочинение. Т.8. – Москва: Наука, 1973.
  3. Corbin H. History de la Philosophy islamique. – Paris, 1964.
  4. Watt W. M. Islamic Philosophy and Theology. – Edinburgh, 1962.
Абдуллазиз АБДУВАХИДОВ,
Тошкент давлат Шарқшунослик университети
Шарқ фалсафаси ва маданияти йўналиши 1-курс магистри

Check Also

МАВЛОНО ЮСУФ – БОБУР МИРЗОНИНГ ХОС ТАБИБИ

Мавлоно Юсуф Хуросоннинг Ҳирот яқинидаги Ҳавоф (Ҳаф) шаҳрида табиб оиласида туғилган. Тўлиқ исми – Юсуф …