Home / АЛЛОМАЛАР (page 15)

АЛЛОМАЛАР

ХОРАЗМНИНГ БИЗ БИЛМАГАН МУҲАДДИС ВА ТАРИХЧИСИ

Илм-фан тараққиётида хоразмлик олимларнинг хизмати катта бўлган. Бу юртнинг етук мутафаккирлари илмнинг турли соҳаларида самарали ижод қилган. Шундай зотлардан бири Маҳмуд ибн Муҳаммад Хоразмийдир. Унинг тўлиқ исми – Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Аббос ибн Арслон Мазҳариддин Хоразмий. Ибн Аббосий номи билан ҳам танилган. 1099 йилнинг август ойида Хоразмда туғилган. Аллома …

Batafsil

НОСИРИДДИН ТУСИЙ ДУНЁҚАРАШИНИНГ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТГАН ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ ВА МАЪНАВИЙ МУҲИТ(2-қисм)

География соҳасида Ҳамдуллоҳ Муставфи Қазвиний (1282-1350) ва Абдурашид Салоҳ ибн Нури Бакуви (1360-1430) географик асарларининг моҳияти ва далилларининг аниқлиги билан машҳур бўлган. Бу асарлар орасида Ҳамидуллоҳ Қазвинийнинг “Кўнгил нашъаси” номли асари алоҳида аҳамиятга эга. Машҳур сайёҳ, географ, иқлимшунос Абдурашид Салоҳ ибн Нури Бакувийнинг “Китоб таяхис ал-асар ва ажойиб ал-Малик ал-Қаҳҳор” …

Batafsil

НОСИРИДДИН ТУСИЙ ДУНЁҚАРАШИНИНГ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТГАН ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ ВА МАЪНАВИЙ МУҲИТ

Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Носириддин Тусий ҳаёти ва фаолияти билан фалсафа тарихида ўз ўрнига эга буюк донишманд ва энциклопедик олим сифатида ислом фалсафасининг ривожланишида унутилмас ва абадий из қолдирган. Унинг фаолияти нафақат Шарқ ва Ғарб тамаддуни ривожига таъсир қилди, оддий халқдан то зиёлиларгача ҳамманинг ҳурматига сазовор бўлди. …

Batafsil

АБУЛ ФАЗЛ МУҲАММАД МАРВАЗИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

  Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмажид ибн Исмоил Суламий Марвазий Балхий 855 йили Марв шаҳрида туғилган. Самъонийнинг маълумотига кўра, у Бухоро қозикалони бўлган ва Сомонийлар амири Нуҳ ибн Насрга фиқҳдан таълим берган. Амир катта ҳурмат ва ихлос билан уни бош вазир этиб тайинлаган.   …

Batafsil

БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ НАСАБИ ВА АВЛОДЛАРИ ТАҚДИРИ

Мусулмон жамиятида алоҳида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган хонадонлар (сакрал оилалар) доимо сиёсий ва маданий-маънавий ҳаётда муҳим роль ўйнаб келган. Ўтмишда нафақат Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг тўғридан-тўғри авлодлари бўлмиш саййидлар балки чорёрлар авлодлари сифатида насаб ва ҳасабга эга хўжалар ҳам кўп имтиёзлардан фойдаланган. Айниқса, ислом оламида юксак ҳурматга сазовор бўлган Абу Бакр Сиддиқ …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ НАСАФЛИК ШОГИРДИ

Имом Бухорийнинг шогирдлари ниҳоятда кўп бўлган. Улар сафида машҳур муҳаддислар Муслим ибн Ҳажжож, Имом Термизий, Имом Насоий, Иброҳим ибн Маъқил Насафий, Ҳаммод ибн Шокир Насафий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрий, Абу Талҳа Мансур ибн Муҳаммад Паздавий, Абу Абдуллоҳ Маҳомилий ва бошқа улуғ олимлар бор. Илм аҳли ўз китобини етказишда …

Batafsil

ФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (8-қисм)

Саккокий (XV аср). Тўлиқ исми, туғилган ва вафот этган йиллари номаълум. Самарқандда Халил Султон (1405-09) ва Улуғбек ҳукмронлиги даврида яшаб, ижод этган. Алишер Навоий Саккокий ижодига юксак баҳо берган: “Туркий алфозининг булағосиндин Мавлоно Саккокий ҳам Лутфийларким, бирининг ширин абётининг иштиҳори Туркистонда бағоят ва бирининг латиф ғазалиётининг интишори Ироқ ва Хуросонда …

Batafsil

ФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (7-қисм)

(6-қисм)Абдураҳмон Жомий (1414-1492). Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад – форс-тожик шоири, нақшбандийлик тариқатининг йирик вакили. Жомийнинг ота-боболари асли Даштдан бўлиб, Жомда, кейинчалик Ҳиротда ҳаёт кечирган. Жомий мадраса ёшидан анча эрта Ҳиротдаги “Дилкаш” (Навоий маълумотига кўра, “Низомия”) мадрасасига кириб, ўз даврининг таниқли тил, адабиёт олимлари ва мударрислари қўлидаа таҳсил олган. Кейинроқ билимини …

Batafsil

АБУ ҲОМИД ҒАЗЗОЛИЙНИНГ “БИДОЯТУЛ ҲИДОЯ” АСАРИДА ҚАЛБ ГУНОҲЛАРИ ТЎҒРИСИДА(2-қисм)

(1-қисм)Ҳасаднинг манбаи хасисликдир, чунки бахил ўзида бўлган нарсанинг бошқа одамларнинг қўлида бўлишини истамайди. Олим ўта бахилликни ифодалашда арабча шуҳҳ атамасини қўллайди. Бахил худонинг бандаларига нафақат ўзидаги неъматларни, балки Аллоҳ хазинасидан бўлганларини ҳам бергиси келмайди. Шунинг учун унинг бахиллиги энг ёмонидир. Ҳасадли киши бировга илм, давлат ва қалбга муҳаббат ёхуд бошқа …

Batafsil

ФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (6-қисм)

(5-қисм)Ғиёсуддин ал-Коший (вафоти – 1429 йил). Жамшид ибн Масъуд ибн Маҳмуд Ғиёсуддин ал-Коший – XIV-XV асрда риёзиётчилар, табиблар ва ҳунармандлари билан шуҳрат қозонган Кошонда туғилган. У ёшлик йилларини Кошонда ўтказиб, риёзиёт ва фалакиёт илми билан шуғулланган, қадимги грек ва эрон олимларнинг асарларини таржима қилиб, уларга шарҳлар ёзган. Ал-Коший табобат, мантиқ, …

Batafsil