МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯДА ҚАТНАШДИ

Бухоро давлат университетида “Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий мероси ва унинг илк Шарқ Ренессанси ва ислом фалсафаси илмий-назарий асослари яратишдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий конференция иш бошлади. Анъанавий ҳамда онлайн тарзда ўтказилган конференция Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон фанлар академияси, Имом Бухорий …

Батафсил

ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА КАРОМАТ МАСАЛАСИ: ФАЛСАФИЙ-ИРФОНИЙ ТАЛҚИН

Ирфоний билимлар валий ва орифга қалб (кўнгил), фаросат, басират (ботиний нигоҳ), илҳом, кашф орқали тўғридан-тўғри Аллоҳнинг даргоҳидан берилган. Ориф ва валий хушхулқлиги ва гўзал ахлоқи, юзидан нур ёғилиб туриши, нафси устидан ҳоким бўлиб, бошқаларнинг озорини эътирозсиз қабул қилиши, барчага меҳр-шафқат кўрсатиши билан ажралиб турган. Кашф-каромат, ғайритабиий одатлар кўрсатиш тасаввуф шайхларининг …

Батафсил

МОТУРИДИЯ КАЛОМ МАКТАБИГА ОИД ЯНГИ МАНБАЛАР ТАҲЛИЛИ

Мовароуннаҳрда калом илмининг ривожланишида, шубҳасиз буюк мутакаллим Абу Мансур Мотуридийнинг (ваф. 333/944 й.) ўрни ниҳоятда катта бўлган. У яшаган даврга келиб (IX асрнинг охири – X асрнинг биринчи ярми) ислом динида пайдо бўла бошлаган турли гуруҳ ва фирқаларнинг сони кўпайиб кетган эди. Бу ҳол имон-эътиқод масалаларида кўплаб ихтилофларни келтириб чиқарди. Шундай …

Батафсил

تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)

№ inv. MR 125/II Муаллиф. Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Таҳтоний (ваф. 766/1364 й.). Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига ёзилган шарҳ бўлиб,  мантиқ илмига оид  турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба …

Батафсил

БЎЛАЖАК ТАРИХ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ МЕТОДИК ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ИМОМ БУХОРИЙ САБОҚЛАРИНИНГ ЎРНИ

Мустақиллик йилларида таълим-тарбиянинг сифати ва самарадорлигини замон талаблари даражасига кўтариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Таълим тизими янгиланишлар, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қуриш жараёнлари билан ҳамоҳанг тарзда тараққий этиб бормоқда. Бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштиришда замонавий билимлар билан бирга, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва фаолияти, унинг илмий меросини ўрганиш …

Батафсил

БУХОРО ВОҲАСИ ТАРИХИ ТУРКУМ СЕМИНАРЛАРНИНГ НАВБАТДАГИСИГА МАВЗУ БЎЛДИ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказнинг халқаро стипендия совриндорлари ва илмий ходимлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIC)нинг Ислом тарихи, маданияти ва санъатини тадқиқ этиш маркази …

Батафсил

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 74/XI Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. …

Батафсил

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – САМАРҚАНД ЖАДИДЛАРИНИНГ ЙИРИК НАМОЯНДАСИ

Жадидлик ҳаракатини чуқур ўрганиш, ўша даврда ижод қилган ва фаолият юритган зиёлилар, тараққийпарварларнинг эзгу мақсадларини кенг тарғиб қилиш давлатимизнинг доимий диққат эътиборида бўлиб келмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январда Парламентга йўллаган мурожаатномасида бу масалага алоҳида тўхталиб ўтди: “Умуман, биз жадидлик ҳаракати, маърифатпарвар боболаримиз меросини чуқур ўрганишимиз керак. Бу …

Батафсил