Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА МАРКАЗ ЮТУҚЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА МАРКАЗ ЮТУҚЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

Куни кеча Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Жамоатчилик дипломатияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Ислом ҳамкорлик маркази билан ҳамкорликда Конрад Аденауер номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси томонидан “Динлар ва маданиятларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигида, тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашда таълим ва диний маърифатнинг ўрни” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, Мусулмонлар идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, мамлакатимиздаги дипломатик корпуслар, эксперт олимлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, диний конфессиялар, миллий маданий марказлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди. 

Конференция ишида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев ҳам иштирок этиб, “Диний таълимда дунёвийликнинг ўрни” мавзусида маъруза қилди.

Нотиқ маърузаси аввалида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти хусусида атрофлича тўхталиб, эришилган натижалар ҳақида батафсил маълумот берди. Маърузачи нутқининг асосий қисмида дунёвий таълим тамойиллари ҳамда диний маърифат асосларининг назарий жиҳатларига асосий эътибор қаратди.              

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …