АЛИ ИБН ҲАЖАР

Али ибн Ҳажар хуросонлик уч буюк муҳаддис имомлардан бири бўлиб, 771 йил Хуросонда таваллуд топган. Унинг тўлиқ исми Абулҳасан Али ибн Ҳажар ибн Ияс Саъдий Марвазий. Дастлабки таълимни отаси Ҳажар ибн Ияс ва марвлик алломалардан олади. Сўнг Ҳижоз, Ироқ, Дамашқ, Куфа, Бағдод каби ўлка, мамлакат, ва шаҳарларга бориб, таҳсилини давом …

Батафсил

Германиялик талабалар – Марказда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Германиядаги 14 нуфузли университетнинг бир гуруҳ талабалари ташриф буюрди. Мазкур ташриф Германия Академик алмашув хизмати (DAAD) ва Берлиндаги Humboldt университети ҳамкорлигида Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан хорижлик талабалар учун жорий қилинган махсус курс доирасида ташкил этилди. Ушбу курс давомида германиялик талабаларга сўнгги икки ҳафта …

Батафсил

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 150/II Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср …

Батафсил

АБУ НАЖИБ ШИҲОБИДДИН АМИҚ БУХОРИЙ

(ваф.543/1149) Бухорий нисбаси билан тарихда қолган шахслардан бири шоир Амиқ Бухорийдир. Алломанинг тўлиқ исми Абу Нажиб Шиҳобиддин Амиқ Бухорий. У дастлабки илмни Бухородаги уламолардан таҳсил олган. Фалсафа, математика, астрономия ва адабиётнинг етук билимдони бўлган. Амиқ Бухорий 1068 йил Самарқандга боради. Нуктадон шоир бу ерда Қорахоний хонларидан Ҳизрхон (1080-1081 й) саройида …

Батафсил

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ҳашар давомида ходимлар Марказ биноси атрофидаги майдонларни ободонлаштириш, ёввойи ўт-ўланлардан тозалаш, манзарали дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, ариқ …

Батафсил

Ўзбекистон вакилларининг Мисрга амалий сафари самарали бўлди

Мамлакатимизнинг Мисрдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Ж.Нажмиддинов бошчилигидаги делегациянинг Мисрга хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Ушбу сафар давомида мамлакатимиз делегацияси Мисрдаги қатор ташкилотларда учрашувлар ўтказишди. Бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва …

Батафсил

ВОҚЕЛИККА ТЕРАН НАЗАР ТАШЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ҳамда Марказ томонидан чоп этилган “Саҳиҳи Бухорий шарҳи” ва Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг “Муснади Кеший” асарлари тақдимоти бўлиб ўтди. …

Батафсил

Шайх Наҳаён: “Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрмиз”

Бирлашган Араб Амирликларининг Бағрикенглик вазирлигида Шайх Наҳаён Муборак Ол Наҳаён билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этди. Суҳбат давомида икки давлат раҳбарлари орасида шаклланган илиқ ва самимий муносабатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига амалга оширган расмий ташрифи, икки етакчининг доимий …

Батафсил

МУСУЛМОНЛАР ВА БОШҚА ДИН ВАКИЛЛАРИ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТ: ТИНЧЛИК УСТУВОРЛИГИ

Ҳозирги глобаллашув жараёнида тинчлик дини – исломни инсонларга нотўғри талқин қилаётган гуруҳлар унга туҳмат тошлари отилишига сабабчи бўлмоқда. Дин ниқоби остида фаолият юритаётган оқимлар, партия ва ташкилотлар муқаддас динимиз ва миллий қадриятларимизга катта зарар келтирмоқда. Шу ва бошқа кўплаб омиллар ислом ҳақида қўпорувчилик билан боғлиқ нотўғри тушунчаларни шакллантирди. Баъзи гуруҳлар …

Батафсил