Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Янги авлод таҳдидларга қарши тура олиши керак

Янги авлод таҳдидларга қарши тура олиши керак

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд гарнизонига қарашли ҳарбий қисм ва муассасалардаги хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун “Шукроналик” учрашуви ташкил этилди.

Унда сўзга чиққанлар юртга садоқат, фидойилик туйғуси ватанпарварликнинг олий нишонаси экани, маънавиятга қарши қаратилган жаҳолат ғафлатга, лоқайдлик эса таназзулга дучор этиши ҳақида фикр юритиб, фарзанд тарбиясида миллий ўзлик ва умуман ҳаётни чуқур англайдиган, дунёқараши кенг, мустақил фикрлайдиган ва турли кўринишдаги маънавий таҳдидларга қарши тура оладиган авлодни вояга етказишга асосий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув якунида иштирокчиларга “Тинчлик қадри” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Янги Ўзбекистон Конституцияси – халқимиз хоҳиш-иродаси ва эзгу ниятлари ифодаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 32 йил тўлиши муносабати билан …