Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / آداب المفتيين والمستفتين (Одаб ал-муфтийн ва ал-мустафтийн)

آداب المفتيين والمستفتين (Одаб ал-муфтийн ва ал-мустафтийн)

№ inv. MR 137/III

Муаллиф ­­­­– номаълум. 

Фиқҳ. Асар муқаддима ва етти фаслдан иборат бўлиб, унда фатво сўзининг  маънолари, фатво беришнинг ҳукмлари, шартлари, одоблари ва бошқа мазҳабга кўра фатво бериш ҳақида, фатво сўровчининг зиммасидаги бурчлари ва одоблари фаслларга бўлиниб баён қилинган. Шунингдек, асарда фатво бериш билан ҳукм чиқариш ўртасидаги фарқлар ҳам келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 37б).

Асар боши (в. 37б) :

الحمد لله الذى أفتانا فى الكلالة وهدانا من غواية والضلالة وأخرجنا من ظلمات الشرك والجهالة …

Асар сўнгги (в. 49а) :

… أعوذ بالله من سوء القضاء وجه البلاء ودرك الشقاء وشماتة الأعداء

Библиография : СВР IV, № 3244 ; Ўз ФА ШИ, 9060/XI       

Колофон (в. 49а) :

ولله الحمد فى الأولى والآخرة وعلى نبيه محمد وآله وأصحابه أفضل التحيات تمت الكتاب

Настаълиқ. 13 варақ. (в. 37б-49а) ; 20 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалари бор; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 165´90 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ;  варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли муқова, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб кетган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 12 Муаллиф. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. …