Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Ҳошияту аъла таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийяти фи шарҳ ар-рисалати аш-шамсийя

Ҳошияту аъла таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийяти фи шарҳ ар-рисалати аш-шамсийя

№ inv. MR 224/II

Муаллифи: Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний (ваф. 816-1413 й.).

Мантиқ. АсарНажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига Қутбиддин Розий Таҳтаний (ваф. 766/1364 й.) “Таҳрир ал-қавоид ал-мантиқийя” номли шарҳ  ёзган. Али ибн Муҳаммад Саййид  Шариф Журжоний эса бу асарга ҳошия ёзган. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган.

 Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 96б).

Асар боши (в. 96б) :

 قوله و رتبته على مقدمة و ثلث مقالات و خاتمة اقول الرسالة مرتبة على مقدمة و ثلث مقالات و خاتمة اما المقدمة ففى ما ماهيته منطق …

 Асар сўнги (в. 168а) :

قد صرح فى الشفاء بان التصديق بوجود الموضوع فى البادى فلا يكون ايضا جزء على حدة بل مندرج فى المبادى التصديقية

 Колофон(в. 168а) :تمت الكتاب تم سنة ١٢۱٥

 Кўчирилган сана (в. 168а) :1215/1800 й.

 Настаълиқ. 73 варақ. (в. 96б-168а ) ; 168б, 171а бўш варақ ;  169а-170б, 171б хаттот машқи ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 145´70 mm. ; варақ ўлчами : 240´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, бахмал мато билан қопланган, шарқ муқоваси. босма нақшли, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати :  варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …