Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح الشمسية فى المنطق للقطب(Шарҳ аш-шамсийя фи ал-мантиқ ли-л-Қутб (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя) (в. 2а))

شرح الشمسية فى المنطق للقطب(Шарҳ аш-шамсийя фи ал-мантиқ ли-л-Қутб (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя) (в. 2а))

№ inv. MR 4/I

Муаллифи: Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Таҳтоний (ваф. 766/1364 й.)

Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил масалалар баён қилинган. Асар бир неча баҳс ва мунозаралардан иборат бўлиб, ҳар бир баҳс бир неча қисмларни ўз ичига олади. Асарда илм, тасаввур, ҳикмат каби иборалар мантиқий шарҳлаб берилган. Асарни муаллиф “Таҳриру ал-қоиди ал-мантиқийяти фий шарҳи ар-рисолати аш-шамсийя” деб номлаганини келтирган. Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарни бир неча нусхалари бўлиб, унга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

ان ابهى ورد  تنظم ببنان البيان و ازهر زهر تنثر فى اردان الاذهان حمد مبدع أنطق الموجودات  …

 Асар сўнги (в. 136б) :

… على افضل البشر على الاطلاق محمد و اله مصابيح الذهر و اصحابه مفاتيح الحجى …

 Библиография :  GAL I, 466 ; GAL S I, 845 ; Турин, № 160 ; Қарши, № 28.

 Колофон(в. 136б) : تمت الكتاب و الله اعلم بالصواب و اليه المرجع و المئاب تم تم

 Настаълиқ. 136варақ. (в. 1б-136б) ; +01-03а, 137а бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами :150´61 mm.; варақ ўлчами : 234´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган. 

 Саҳҳоф : Мулло Қудратуллоҳ. 

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси,  турундж ва лола. Таякиси чармдан. Муқовани ичида “ин китобе Мулло ибн Муҳаммад Пошшо 1334/1916 й.” ёзуви бор.

 Қўлёзманинг ҳолати :  нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …