Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح بيست و دو باب از صرف معزي (Шарҳи бисту ва ду боб аз сарф Муъиззий)

شرح بيست و دو باب از صرف معزي (Шарҳи бисту ва ду боб аз сарф Муъиззий)

Муаллифи: Абдуллоҳ ибн Оқ Муҳаммад

Грамматика. Асар Шамсуддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муъиззий (IX-X/XIV-XV аср)нинг “Тасриф ал-афъал” асарига шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига бағишланган. Мазкур асар Ўрта Осиё мадраса ва ўрта махсус билим юртларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… سبب تاليف و باعث تشريح بندهء ضعيف كناه كار اميدوار از رحمت افريده كار عبد الله بن اق محمد بهواى علم صرف ميكردم  …

Асар сўнги (в. 46б) :

… نون تاكيد خفيفه اقشعرن اقشعرن نون تكيد ثقيله اقشعرن اقشعران اقشعرن اقشعرن اقشعرنان

Библиография : СВР I, № 413 ; КИНА, № 2331-2393 ; Стори, III/1,№ 275 (7), р. 172 ; Қарши, № 50 ;Туркестон, № 107 ; Нукус, № 105. 

Колофон (в. 46б) :  

   تمت الكتاب بعون الملك الوهاب والله اعلم بالصواب

شد بتوفيق خداى لاينام  اين كتابت روز بنجشنبه تمام  هركه خواند دعا طمع دارم  زانكه من بنده كنه كارم  الخط باقى و العمرفانى العبد عاصى و الرب عافى

Кўчирилган сана (в. 46б) : пайшанба куни тугатган.

Муҳр (в. 2а) : Қози Неъматуллоҳ раис ибн Амир Қуддус қули.

Настаълиқ. 46 варақ. (в. 1а-46б) ; +01а-02б, 47а бўш варақ ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´70 mm. ; варақ ўлчами : 245´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Фарғон Қутб Харбод.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқова ва варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Сарфи Баҳоий (Бидон)

 № inv. MR 63/III Муаллифи: Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг …